38-умумтаълим мактабидан ҳам янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбирбўлиб ўтди. Мактаб директори Эркин Нурматов ҳамда “Булунғур ҳаёти” газетаси муҳаррири Пўлат Чўмбоевлар мактаб педагоглари ҳамда ўқувчиларини янги ўқув йили бошланиши билан қизғин қутлашди.
Юқори синф ўқувчиси Акбар Абдуллаев кўтариб олган биринчи синф ўқувчиси Шохруҳ Ирисқулов чалган қўнғироқ (суратда) барчани синфларга чорлади.
Шу куни 53 нафар биринчи синф ўқувчилари илк машғулотларини “Мустақиллик дарси” сифатида ўтишди.
Ўз мухбиримиз.