Туман ҳокимлигида Навоий ва Тумановул МФЙларида шахсий ҳужжатисиз яшаётган 12 нафар болаларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.
Гувоҳномаларни вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳусан Хўжамқулов, вилоят Давлат хизматлари агентлиги бошлиғи Мақсуд Қурбонов, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Маҳбуба Муртазоева, туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев, туман хотин-қизлар қўитаси раиси Холида Қиличевалар тантанали равишда топширдилар.
– Президентимизнинг халқимизга кўрсатаётган бу ғамхўрликларидан чексиз миннатдормиз, - дейди Тумановул МФЙ фуқароси Шаҳноза Раҳимова.
Ўз мухбиримиз.
Суратда: туғилганлик ҳақидги гувоҳномалар болаларнинг оналарига топширилмоқда.