Туман ҳокимлигида “Суицид ҳолатларининг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги, бу борадаги профилактик тадбирларнинг ўтказилишида психолог ва суицидологларнинг ўрни” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарни очган туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қиличева кун тартиби билан семинар қатнашчиларини таништириб, мавзунинг муҳимлигини таъкидлади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси руҳий касалликлар шифохонаси бош суицидологи У. Шукруллаева, Жомбой туман халқ таълими бўлими психологи О. Қурбонов, вилоят ўрта махсус-касб ҳунар таълими бошқармаси мутахассиси, олий тоифали психолог Ж. Ҳакимовлар суицид ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари, уни бартараф этиш юзасидан фикрларини билдиришди.
Тумандаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, халқ таълими ва касб-ҳунар тизими вакиллари, шифокорларҳамда тегишли идораларвакиллари иштирок этган семинар савол-жавобларга бой бўлди.
Маҳбуба ҚУРБОНОВА,
туман хотин-қизлар қўмитаси
бош мутахассиси.