ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ
Умри сермазмун, ҳаёт йўли ибратли нуронийларимиз ҳар гал дуога қўл очганда, аввало юртимизда тинчлик бўлсин, дея яхши ният қилади. Негаки, донишманд кексаларимиз тинчлик қадрини яхши билишади.
Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш долзарб вазифага айланган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Самарқанд вилоят Қўриқлаш Бошқармаси 1-Алоҳида отряди Техник Қўриқлаш Маркази томонидан ҳам турли тоифадаги давлат аҳамиятига молик иншоотлар, корхона ва муассалар, халқ хўжалиги объектлари ҳамда фуқоро хонадонлари ишончли тарзда қўриқланиб келинмокда.
Соха вакиллари ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиш билан бир қаторда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Ходимларимиз ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, халқ ишончига сазовар бўлаётган жонкуяр ходим ва мураббийлар раҳбарият томонидан рағбатлантириб келинмоқда. Бундай рағбат эса уларни янада ҳушёр ва маъсулиятли бўлишига ундаяпти.
Хуршид ХАЛИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
Самарқанд вилоят Қўриқлаш Бошқармаси
1-Алоҳида отряди командири, подполковник.