Ҳаётий эҳтиёжларимиз учун зарур бўлган оловдан ниҳоятда эҳтиёткорона фойдаланиш зарур. Акс ҳолда у катта миқдорда моддий зарар етказади, ҳатто инсонлар саломатлигига, айрим ҳолларда ҳаётига ҳам хавф солади. Жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида ёнғин туфайли кўрилган зарарлар миқдори 35 миллион сўмдан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 миллион сўм кўп зарар кўрилганини англатади.
Электр симлари ва агрегатлари ҳамда газ хўжалигидан нотўғри фойдаланиш ёнғин юз беришига сабабчи бўлади. Оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, ёш болаларнинг олов билан ўйнаши натижасида уй-жой ва дала ҳовлиларда ёнғин юз бериб, зарар етказган.
Туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими жамоаси жойларда ёнғинга қарши кўриклар ва суҳбатлар ўтказиб, юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш кераклиги юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб боришмоқда. Бундан мақсад – ёнғин хавфига чек қўйиш, турли зарарлардан сақланишдир.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман Ёнғин хавфсизлиги
бўлими катта инспектори, лейтенант.