БОҒЧАДА БИР КУН
“Маънавият боғчадан бошланади”. Президентимизнинг ушбу сўзлари замирида юксак маъно-мазмун мужассам бўлиб, мактабгача таълим соҳаси ходимларига улкан масъулият юклайди.
Педагогика ва спорт коллежида тез-тез турли мавзуларга бағишланган тадбирлар ўтказилиб турилади. Моҳир педагог Машҳура Қулбоева ташаббуси билан “Боғчада бир кун” байрам тадбири ҳам шулардан бири. Тадбирда шартнома асосида ўқиётган 3 та гуруҳ ўқувчиларига коллеж мураббийлари томонидан болаларни севиб, бола нигоҳидан фикрлашни англай оладиган, замон талабига мос тарбиячилар бўлиб етишишлари лозимлигини уқтиришди. Сўнг коллеж талабалари томонидан болалар тарбиясига бағишланган очиқ машғулотлар ўтказилди. Унда боғча ҳаётига оид саҳна кўринишлари, ажойиб рақслар ижро этилди, шеърлар ўқилди.
Тадбирдан бир олам таассурот олган ўқувчиларда бўлажак касбига бўлган муҳаббат ҳисси янада кучайди.
Мадина ҚОСИМОВА,
Педагогика ва спорт коллежи 202-гуруҳ талабаси.