ХОТИРА МАЙДОНИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛДИ
Газетамизнинг 2019 йил 10 сентябридаги сонида чоп этилган “Тартибга олинди, дейилган... лекин, иш чала-ку” сарлавҳали танқидий мақолага туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи С. Шарипов имзоси билан жавоб хати келди. Унда туманимиз марказидаги “Хотира майдони”даги “Хотира китоби”нинг камчиликлари бартараф этилганлиги таъкидланган. Жумладан жавоб хатида шундай дейилган:
“Туман Ободонлаштириш Бошқармаси Сизга қуйидагиларни ёзиб маълум қилади: Туман марказида жойлашган “Меҳржон” МФЙ ҳудудидаги “Хотира хиёбони”га ўрнатилган 1941-1945 йилларда иккинчи жаҳон урушига қатнашган ватандошларимизни ёд этиш китоби қайта реконструкция қилинди.
Хотира хиёбони ва Ф. Йўлдош хотира хиёбони атрофи ободонлаштирилди, ерлари юмшатилди, атрофдаги дарахтлар шакл берилиб оқланди, атрофига ўралган деворлар рангланди, лоток, ариқлар тозаланди.
Юқорида кўрсатилган ҳудудларда туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” ДУК билан келишилган ҳолда кунлик тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, камчиликлар бартараф этилди”.
Бундан буён барчамиз учун зиёратгоҳга айланган бу табаррук масканга янада эътиборлироқ бўлишимиз ва у ердаги ободонлаштириш ишлари билан машғул бўлган инсонлар меҳнатини қадрлашимиз лозим. Ўз мухбиримиз.