Инсон қадр-қимматини юксакликка кўтариш учун 1948 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси қабул қилинди. Айнан мана шу ҳужжатда барча инсонларнинг ҳуқуқлари акс этган. Лекин, унда болалар ҳуқуқлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилмагани учун 1989 йилда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қабул қилинди.
2008 йилда Ўзбекистон Республикасида ҳам “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
“Хотира” хиёбонида туман Адлия бўлими ташаббуси билан тадбир бўлиб ўтди. Катта саҳнада туман ҳаваскорлари ижросида янграётган куй ва қўшиқлар катта-ю кичикни хиёбонга чорлади. Туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Б.Кенжаев болалар ҳуқуқлари ва унга мамлакатимизда катта эътибор берилаётгани ҳақида сўз юритди.
Болалар саҳна атрофига йиғилгач, уларга бир донадан флаерлар тарқатилди. Болалар ота-оналари ёрдамида ушбу флаердаги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида тайёрланган саволларга жавоб беришиб, совғалар эгаси бўлдилар.
Тадбир болаларнинг ўз ҳуқуқларини билиб олишларига имкон берди.
Раббим ҲОТАМОВ.