“Килдон” агрофирмаси ҳудудидаги “Эргашев Адҳамжон узумзори” фермер хўжалиги далаларида барқ уриб ўсаётган ғалла бошоқлари кўзни қувонтиради.
– 2017 йили давлатимиз дон қабул қилиш пунктларига 3,5 гектар майдонда “Юко” навли ғалла парваришлаб, режадаги 10,5 тонна ўрнига 11 тонна 800 килограмм сара ғалла етказиб берган эдик, - дейди фермер хўжалиги раиси Алижон Бобоқулов. - Жорий йилда 15 тонналик маррани кўзлаб турибмиз. Бўлиқ бошоқлар бундан далолат бериб турибди.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: “Эргашев Адҳамжон узумзори” фермер хўжалиги раиси Алижон Бобоқулов (ўртада) хўжалик ишчилари билан бўлиқ бошоқларни кўздан кечирмоқда.