Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят IV сектор раҳбари Шодиёр Ахмедов туманимизда сайёр қабул ўтказди. Унда тадбиркорлар ва фуқаролар иштирок этди.
Қабулда 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, тадбиркорларга яратилган енгилликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, давлат солиқ хизмати органларида коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг қатнашчилар ўзларини қийнаётган муаммолар ва саволлар мурожаат этишди. Сайёр қабул давомида иштирокчилардан 29 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 4 нафар мурожаатчига жойида тушунтириш берилди. 2 нафарийўл хўжалигини яхшилаш, 2 нафари фуқароларнинг кредит олиш масалаларига амалий ёрдам кўрсатиш, 14 нафари суюлтирилган газ баллони таъминотини яхшилаш, 4 нафари сув таъминоти яхшилаш, 3 нафари электр таъминотини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатилишини сўрашди.
Ўз мухбиримиз.