МУРУВВАТ – ЗЗГУ ҚАДРИЯТ
Кам таъминланган, қаровчисини йўқотган, кўп фарзандли оилалар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг эзгу қадриятларидан. Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши ҳам бу анъанани давом эттириб келаяпти.
Яқинда муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан “Меҳржон” ва “Гулистон” маҳаллаларида яшовчи 8 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари берилди. “Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш – бурчимиз” акцияси доирасида ўтказилган бу тадбирдан совға олишган фуқаролар миннатдор бўлишди.
Мамашариф НЕМАТОВ,
ЎзХДПтуман Кенгаши референти.
МУРОЖААТЛАР ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Туман Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида иморат қуриб олган фуқароларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун берган аризалари қабул қилинмоқда.
Шу хусусда марказимизга бугунга қадар келиб тушган 38 та мурожаатдан 8 таси ижобий ҳал қилинди. 15 таси тегишли соҳа мутахассислари томонидан кўриб чиқилмоқда. 15 таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги боис ҳужжатлаштириш ишларига рухсат бериш тўхтатилди.
Орзубек ЭШМАМАТОВ,
туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.
БИЛИМЛИГА БАРЧА ЙЎЛ ОЧИҚ
Ўқишга меҳр қўйган Аброржон Маҳмудқулов 38-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга битириб, Саноат ва сервис коллежида таҳсилни давом эттирди. У коллежда жамоат ишларида фаоллиги, ўқиши ва намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлди. Дарсдан бўш вақтларида эсаўқитувчи-устозлари маслаҳати билан чуқурроқ билим олишга интилди.
Шу мақсадда Аброржон Ниёзмат маҳалласининг Тегирмон қишлоғидаги 11-умумтаълиммактабига қатнаб, тажрибали устозлардан рус ва инглиз тилларини яхши ўзлаштириб олди. Коллежни муваффақиятли битирган Аброржон Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг Қалмиқистон давлат университетига тест асосида имтиҳон топширди ва 100 фоиз жавоб бериш билан ушбу университет талабалигига Давлат гранти асосида қабул қилинди.
Аброржоннинг қувончи чексиз. Чунки, уни ҳамма дўстлари ва яқинлариҳавас билан табриклашмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.
САЙЁР ҚАБУЛЛАР САМАРА БЕРМОҚДА
Жойларда аҳоли ва асосан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари профилактика куни сифатида белгиланиб, мактаб ва коллежлар, ташкилот ва маҳаллаларда фуқаролар ва ёшлар иштирокида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Сайёр қабулларда фуқароларнинг ҳуқуқий соҳага оид берган барча саволларига батафсил жавоблар қайтарилиб, уларга ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда.
Сайёр қабуллардан навбатдагиси яқинда туман Давлат солиқ идораси, ИИБ, “Булунғур” ва “Нурли йўл” МФЙларида ўтказилди. Бунда асосий эътибор шу ҳудудларда яшовчи фуқаролар томонидан қасддан ва эътиборсизлик оқибатида содир этилган ҳуқуқбузарликларга қонуний баҳо бериш баробарида, ҳуқуқбузарларни жабрланувчи шахслар билан муросага келтириб, яраштириш таклифлари ўртага ташланмоқда.
Мазкур ҳудудларни ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш учун маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқдамиз.
Зафар ХОЛИҚУЛОВ,
Жомбой туман маъмурий суди раиси.