Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, прокуратураси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўлиб ўтган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да аҳолининг ишсиз қатламлари, чет давлатлардан депорт бўлиб қайтганлар, Қуролли кучларимиз сафидан заҳирага бўшатилганлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этишди.
Яармаркада 32 та корхона ва ташкилотлар 229 та иш ўринлари билан қатнашди. Фуқаролардан 41 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
Тадбир иштирокчиларига зарур тушунча ва маслаҳатлар ҳам берилди.
Ўз мухбиримиз.