Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган устувор вазифаларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг комплекс чора-тадбирлари тармоқ дастури ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур саноат касб-ҳунар коллежида “Ёшларнинг инновацион ғоялари” семинар тренингги ва ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда тумандаги барча умумтаълим мактаблари, Килдон, Кичик килдон, Хўжабачча, Сайилтепа ҳамда Сариқипчоқ маҳалла фуқаролар йиғинларидан 500 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда қатнашган иштирокчилар ўзларининг ихтиролари, ғоялари, инновациялардан ясалган турли хил кўргазмали чиқишларини намойиш қилишди. Энг фаол иштирок этган ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Семинар тренингги ва ярмарка якунида инновациялар асосидаги тадбирларни йил давомида ўтказиб турилиши маълумот сифатида айтиб ўтилди.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.