Яқинда Самарқанд шаҳар темир йўл вокзалида юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида мардонавор хизмат бурчларини адо этиб қайтган 159 нафар аскарларни тантанавор кутиб олинди. Аскарларни кутиб олиш тадбири ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда бир гуруҳ санъаткорлар иштирокида уюшқоқлик билан, юқори савияда ўтказилди. Шунингдек, тадбирда Булунғур туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б. Илъиев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, капитан М. Тўйчиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О. Сатторов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари М. Баҳриев, Республика ёшлар маркази Булунғур туман бўлинмаси координатори А. Жабборовлар иштирок этишди. Аскарларга туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, уларга туманимиз маҳаллалари ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ҳудудда хавфсизликни таъминлаш мақсадида яқинда ташкил қилинган “Жамоатчилик назорат масканлари” тўғрисида тушунчалар берилиб, улар ҳам мазкур тузилма таркибида фаол иштирок этишлари таклиф этилди. Ишга жойлашиш истагида бўлган ёшларга туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар учун квоталанган иш ўринлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтилди. Илм ва ҳунар ўрганиш иштиёқида бўлган ёшлар учун Республика ёшлар маркази Булунғур туман бўлинмаси координатори А. Жабборов томонидан бўлинма қошида ташкил қилинган ва келгусида очилиши кўзда тутилаётган тўгараклар ҳақида тушунчалар берилиб, эшиклар барча ёшлар учун очиқлиги таъкидланди.
СаидТУРДИЕВ.