“Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида туман прокурори бошчилигида штаб ташкил этилиб, 23 та корхона ва ташкилотлар мутахассисларидан иборат гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Дастур доирасида ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида туманимиздаги 44.642 нафар ёшлар ҳамда 19.667 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинган. Давлат дастури ижросини амалга ошириш бўйича 55 та ишчи гуруҳлари аъзолари барча маҳалла фуқаролар йиғинларида хонадонма-хонадон юриб, ушбу уюшган ва уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг муаммо ва таклифларини имкони борича жойида ҳал этишга интилишмоқда. Ўтказилган суҳбатларда 8308 та муаммолар аниқланган бўлиб, асосан бандлик, тадбиркорлик, банк кредити ва уй-жой масалалари ташкил қилади. Аниқланган муаммолардан 37 таси жойида ҳал этилган бўлиб, бандлик соҳасида 3419 та, тадбиркорлик соҳасида 13 та, банк кредити соҳасида 10 та ва фермерлик бўйича 2 та масалалар жойида ҳал этилган.
Шунингдек, жойлардаги 353 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун 152 та чорвачилик, 3 та мини стадион, 106 та деҳқончилик, 60 та тикувчилик бўйича, жами 8 миллиард 960 миллион сўм кредит маблағлари олиб бериш режалаштирилди.
Равшан БАХРИДДИНОВ,
туман прокурори ёрдамчиси.