Кексаларнинг ҳаёт даражасини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг ғоят муҳим устивор йўналишларини ҳаётга татбиқ этишда давлатга кўмаклашиш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг ижтимоий фаолиятини, жумладан мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини қўллаб- қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг асосий вазифаларидан биридир. Жойларда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишлиФармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш борасида “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи хотин-қизлар билан ишлаш Кенгаши томонидан ҳам ибратли ишлар қилинмоқда.
Хусусан, яқинда Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маънавият - инсон руҳиятининг камоли” мавзусида кўрик-танловбўлиб ўтди. Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад Сирдарё вилояти тажрибасини вилоят миқёсида кенг жорий этиш ва 4-ташаббус “Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш”дан иборат бўлди. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан ташкил қилинган кўрик-танловда иштирок этаётган онахонларнинг ташаббускорлиги, ғоявий-маънавий жиҳатдан дунё қараши, сиёсийсаводхонлиги, миллий, умумбашарий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини намунали ташкил қилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Фаол жамоатчи, бошқаларга ўрнак бўла оладиган онахонларни аниқлаш ва рағбатлантириш, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва барқарорлигини таъминлаш, “Нуроний” жамғармаси тизимида ташаббускор, фаол ва фидоийи онахонлар сафини кенгайтириш, яшаш жойларида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлашда нуроний онахонлар фаоллигини ошириш, “Бувижонлар мактаби” ва “Қайноналар кенгаши” каби жамоатчилик тузилмаларининг фаолият самарадорлигини ошириш ва оилада китоб ўқиш тизимини шакллантириш, шу орқали хонадонларда китоб жавонларини ташкил этиш каби масалалар кўрик- танловнинг мақсад ва вазифалари қилиб белгилаб олинди.
Кўрик-танлов дўстона рақобат тамойиллари асосида ўтказилди. Қизғин беллашувларга бой бўлган тадбирда кўрик-танловнинг шарт ва саволларига аниқ жавоб берган “Нуроний” жамғармаси Булунғур туман бўлими қошида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи хотин-қизлар билан ишлаш Кенгаши иштирокчилари биринчи ўринни эгалашди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Ургут ва Самарқанд шаҳридан келган онахонларга насиб этди. Ғолибларга ФахрийЁрлиқ ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, фаол иштирокчиларга рағбатлантирувчи совғалар берилди.
Кўрик-танлов сўнгида тадбир иштирокчиларининг Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродовлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда сўзга чиққан барча онахонлар энди жойларга чиқиб, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ҳар бир хонадонда китоб жавони ташкил этишда амалий ёрдам беришини билдирдилар.
Ғулом ЎРОЛОВ.