Туман ҳокимлигида “Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, диний вазиятни соғломлаштиришда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, имом хатиблари ва отинойиларнинг масъулиятини оширишга қаратилган умумпрофлактик тадбир” бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, ИИБ, Ёшлар иттифоқи вакиллари, маҳаллалар раислари, маслаҳатчилар, имом-хатиблар ва отинойилар иштирок этишди.
Вилоят бош имом-хатиби З. Эшонқулов дунёда юз бераётган мураккаб жараёнларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар, эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам бериш, оилавий қадриятларни юксалтириш, миллий ғояни аҳоли, шунингдек турли миллат ва элатларга мансуб фуқаролар ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ижтимоий ҳаракатга айлантириш, фуқароларда эртангги кунга ишончни кучайтириш, вояга етмаганларни дарс машғулотлари вақтида ота-оналарининг назоратисиз масжид, бозор, интерклуб ва бошқа жойларда бўлишининг олдини олиш, адлия органлари рўйхатидан ўтмаган масжид бинолари ва “Ҳужра”ларда турли йиғинлар, диний маросимлар, ўқиш ва бошқа тадбирларни назоратсиз қолдиришнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқ мисоллар асосида етказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида маъруза қилди. Маъруза юзасидан ҳаётий қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Раббим ҲОТАМОВ.