Ислом оламининг муқаддас китобларидан бири саналмиш “Ҳадислар”да зиёратгоҳларни, азиз жойларни, қадамжоларниободонлаштириш ишларига бош қўшган эзгу ниятли кишиларнинг, ўша ҳудуддаги халқнинг йўли нурафшон, иши баракали, ҳаёти омадли, чороғон бўлишлиги, ўша жойларгагина Аллоҳнинг назари тушишлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Масалага шу нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак,“Эрганакли” маҳалласи ҳудудидаги Хўжа Ҳофиз Меросий, “Соҳибкор” маҳалласидаги “Ғиштли ота”, “Хўжамазгил” маҳалласи ҳудудидаги “Хўжамазгилота” каби зиёратгоҳларда, “Амир Ҳамза”, “Чўянтепа”, “Килдон”, “Кичик Килдон”, ”Исори Ўроқли”, “Сайилтепа”, “Эрганакли” каби жоъме масжидларида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, қайта таъмирлаш ишлари таҳсинга лойиқдир.
Яқинда “Исори Ўроқли” жоъме масжидида тумандаги мавжуд 16 та жоъме масжидларнинг имом хатиблари иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият соати”ни очган туман имом хатиби Тўлқинҳожи Равшанов юқорида қайд этиб ўтилганободонлаштириш ишларига юқори баҳо берди. Қутлуғ Рамозан ҳайити арафасида тумандаги мавжуд барча зиёратгоҳларда, жоъме масжидларида, қабристонларда ҳам мана шундай кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши кераклиги алоҳида уқдириб ўтилди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Х.Қосимов эса олддаги вазифалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинаётган қарорлар, рўй бераётган сиёсий воқеалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Зафар ҒАФФОРОВ.