Мустақиллик йилларида темир йўл тизимида ҳам кўплаб янги ва фойдали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Темир йўллар электрлаштирилиб, фуқароларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида Испания давлатининг Тальго компаниясидан юқори тезликда ҳаракатланувчи тезюрар “Тальго” поезди келтирилган эди. “Афросиёб” деб номланган ушбу тезюрар электропоезди ҳаракатини ташкил қилиш мақсадида “Тошкент – Самарқанд” темир йўл инфртузилмаси қайта кўриб чиқилиб, юқори тезликдаҳаракатланиш талабларига мос ҳолатга келтирилди. Кейинчалик буйўналишларга Қарши ва Бухоро йўналишлари ҳам қўшилди. Бугунги кунда ана шу йўналишлардаги темир йўлнинг икки ён тарафи тўсиқлар билан ўралган бўлиб, унинг атрофидаги бино ва иншоотлар замонавий эстетик кўринишга келтирилмоқда.
Номлари кўрсатилган йўналишлардаги барча юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида темир йўлдан автотранспорт ва йўловчиларнинг ўтиш жойлари, темир йўл кесишмалари, йўловчи ва автомобиль ўтиш кўприклари ҳамда темир йўл туннеллари таъмирланиб, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.Бу борадаСамарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси Булунғур ТЖХТБ ХПГшахсий таркиби томонидан ҳам хизмат кўрсатиш ҳудудида криминоген тезкор вазиятни барқарорлаштириш, темир йўл транспорти иншоотларида жиноят ва турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг, террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатларининг, шунингдек, ўқ-дори, портловчи, гиёҳвандлик моддалари кириб келишининг олдини олиш, унга қарши курашиш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош қилиш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида бир қатор тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари, “Тозалаш ва антитеррор” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ҳозирда “Тошкент – Самарқанд” темир йўл тармоғи бекат ва бекат оралиқларида ҳамда темир йўл кесишмаларида видео кузатув ускуналари ишга туширилган. Темир йўл ҳарбийлаштирилган ўқчилик командаси ходимлари доимий равишда кузатув ва назорат ишларини олиб бораяпти. Бироқ, шунга қарамай темир йўл атрофида маҳаллий аҳоли томонидан темир йўлдан ўтиш қоидалари кўп маротаба бузилмоқда. Ҳуқуқбузар шахслар томонидан темир йўл тўсиқларини бузиш, поездларга тош отиш, темир йўл атрофида чорва молларини боқишлари юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг хавфсизлигини таъминлашга хавф солмоқда. Хусусан, 2018 йилда Жомбой тумани ҳудудида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг хавфсиз ҳаракатланишига хавф солувчи ҳаракат содир бўлди. Албатта, бу ноқонуний ишни содир этган шахс аниқланиб, унга қонуний чора кўрилди.
Булунғур тумани ҳудудида темир йўл тармоғи ўтган маҳаллалар ҳудудида аҳоли ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб бориб, темир йўл хавфсизлигини, жумладан “Афросиёб” тезюрар поездининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб бораяпмиз. Самарқанд, Улуғбек, Янгиариқ ва Ғўбдин маҳаллаларида ўтказилаётган бундай тадбирлар чоғида аҳоли томонидан берилаётган саволларга тўлақонли жавоблар берилаяпти.
Темир йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аҳоли, жумладан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тарбиявий ишларни кучайтиришимиз, ёшларга, фарзандларимизга темир йўлларни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмаслик, сим тўсиқларни бузмаслик, темир йўл изларига бегона жисмлар қўймаслик, ҳаракатланаётган поездларга тош отмаслик ва бунинг хавфли ва зарарли оқибатлари ҳақида ҳар куни, ҳар дақиқада тушунча беришимиз барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир. Ана шу бурчимизни тўлақонли бажарсак ҳам юртимиз, ҳам ўзимиз учун ғоятда фойдали ишни амалга оширган бўламиз.
Зафар ДАМИНОВ,
Самарқанд вилоят ИИБ
Булунғур ТЖХТБ ХПГ инспектори, капитан.