Конституция куни арафасида туманимиздаги “Янгиобод” МФЙ котибаси Гулсара Усмонова ва “Улуғбек” МФЙ раиси Ғофур Муқимовлар маҳалла тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Гулсара Усмонова 2003 йилдан бошлаб маҳаллада дастлаб котиба, 2006 йилдан 2018 йил май ойигача МФЙ раиси бўлиб ишлади. Айни пайтда маҳалла котибаси сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Маҳаллада кўплаб хайрли ишлар Г. Усмонова бошчилигида амалга оширилган.
- Буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан бўлган эмас, - дейди маҳалла фуқароси, фахрий ўқитувчи Неъмат Алламуродов. - Бу ишларГулсара Усмонованинг елиб-югуришлари, элим деб, юртим деб ёниб ишлаши, қолаверса ташкилотчилиги, меҳрибонлиги туфайли маҳалла фаоллари билан биргаликда амалга оширилди.
Самарқанд - Тошкент йўналишидаги катта автотрассанинг бир қисми Улуғбек МФЙ ҳудудидан ўтган. Кунига минглаб автомобиллар ва йўловчилар ўтадиган бу йўлдаги ободончилик ишлари кўзни қувонтиради.
Бундай ободончилик ишларини олиб боришда маҳаллафаоллари ва фуқароларининг меҳнати катта бўлмоқда, - дейди беш йилдан буён Улуғбек МФЙ раиси сифатида ишлаб келаётган Ғофир Муқимов. - Ўтган давр мобайида 3 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли яшаётган маҳалламизда жуда катта ўзгаришлар бўлди.
Маҳаллада тадбиркорлар ташаббуси билан маиший хизмат, савдо дўконлари, ошхоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва ёнилғи қуйиш шахобчалари аҳолига беминнат хизмат қилмоқда.
- Маҳалла раиси Ғофир Муқимовга берилган бу мукофот уни элу-юртимиз учун янада фидойи бўлиб ишлашга ундайди, - дейди маҳалла оқсоқоли Олимхон Исохонов.
Раббим ҲОТАМОВ.