"Булунғур" МФЙ ҳудудидаги "Ёшлар боғида" "Ёшлар кутубхонаси" биноси ишга туширилди. Бинони тумандаги қурилиш ташкилотлари билан бирга "Барлос куч" қурилиш фирмасининг қурувчилари қисқа муддатда, сифатли қуриб битказишди.
Қурилиш-монтаж ишларига ҳомийлардан ташқари туман бюджети ҳисобидан 200 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Кутубхонага борадиган йўл асфальтланиб, атрофига манзарали дарахт ва анвойи гуллар кўчатлари экилди.
Кутубхонанинг замонавий 8 бурчакли чиройли биноси ёш китобхонлар учун 3000 та китоб, 4 та янги компьютер ва мебель жиҳозлари билан жиҳозланди.
"Ёшлар кутубхонаси" очилишида маҳалла фаоллари, оқсоқоллари, нуронийлар, ёшлар ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.
Муаллиф олган сурат.