Ҳали қирқ ёшни ҳам қаршиламаган Муҳиддин ( исм-фамилиялар шартли) шу ёшгача ҳаётнинг қинғир йўлларидан юриши оқибатида уч маротаба панжара ортида жазо ўтаб чиқишига тўғри келди. Бу гал у тўртинчи маротаба панжара ортига бир ўзи эмас, уч нафар, салкам тенгқурлари бўлган, шу пайтгача жиноят кўчасига кириш у ёқда турсин, ҳаттоки ҳуқуқбузарликка йўл қўймаган йигитларни ҳам шерик қилиши оқибатида яна панжара ортига равона бўлди.
Муҳиддин бундан ўн йил бурун ОИТС касаллигига чалинган. Шу касаллик бўйича иккинчи гуруҳ ногирони. У касалликка чалинмасидан бурун икки маротаба суднинг қора курсисига ўтиришига тўғри келган. Унга оғир меҳнат қилиш мумкин эмас. Шу боисдан ҳам “Нексия” русумли автомашинасида аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келади. Бир неча йилдан буён танасидаги оғриқларни бирозгина бўлсада қолдириш мақсадида дорихонада ишловчи танишлари орқали шифокорларнинг махсус рецептлари асосида бериладиган, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган “Репаген” ва “Тропикомид” каби дори таблеткаларини олиб, итеъмол қилиб келади. Уни истемол қилгач, бироз муддатга бўлсада, оғриқлар қолиб, ўзини енгил ҳис қилади. Дорининг таги кўринар пайти яна ғамлаб қўйиш ҳаракатига тушиб қолади. Бора-бора танишларидан кўпроқ сотиб оладиган бўлиб, ўзининг истеъмолидан ортганини бошқаларга ҳам пуллаб, даромад ҳам қила бошлади. Ҳарна ўзиникининг харажатини қопласа ҳам рози.

Айни ёз кунларининг бири... Эрта тонгда Муҳиддиннинг қўл телефони жиринглаб қолди. Гўшакни кўтарса Баҳридин дўсти. Бугун зудлик билан қўшни вилоятга бориб келиш лозимлиги, мижозларидан кучли таъсир қилувчи моддалардан бирозгина олиб келишини маълум қилди. Дорининг дарагини эшитган Муҳиддин дарҳол рози бўла қолди.
Муҳиддин дўстининг уйига келганида Баҳридин бир қўлида бир даста пул, иккинчи қўлида эса ўзининг шахсий автомашинасининг давлат рақам белгиси. Машинага ўтиргач Баҳридин пулдан 500 минг сўмни олиб, Муҳиддинга узатди. Келишилган пулнинг қолганини қайтгач беришини айтди. Муҳиддин пулни олди-ю, номерни нима учун олганини тушунмади. Савол назари билан қараганини сезган Баҳридин унга:
-Йўлда радар кўп, керак бўлиб қолади, - деди”.
Йўл олис, тезроқ юриб, вақтида етиб боришмаса, мижоз ҳам кутиб қолади. Шу боис, иккаласи ҳам тайёргарлик кўриб, машинага ёнилғи қуйиб йўлга тушгунича соат миллари ҳам тўққиздан ошиб қолди. Йўл-йўлакай мижоз ҳам бир неча бор қўнғироқ қилиб, қаерга етганликларини сўраб турди. Улар кечга яқин келишилган жойга етиб келишди. Шу яқин атрофдаги ёнилғи қуйиш шахобчасига келишгач, Баҳридин машина рақамини ечиб олиб, ўзининг шахсий автомашинасига тегишли бўлган рақамни ўрнатди. Сўнгра шахобчадан унча узоқ бўлмаган жойда, йўл ёқасида турган мижознинг машинаси ёнига келиб тўхташди. Мижозлар икки нафар эди. Улар Муҳиддиннинг машинасига келиб ўтиришди, ҳол-аҳвол сўрашди. Лекин, барчалари сергак эди. Вақт тиғиз, шу боис тезроқ “иш”ни битириб, ортга қайтишлари лозим.
Баҳридиндан 58 миллион сўм пулни санаб олгач, мижозлар унга таркибида кучли таъсир қилувчи модда - “Прегабалин” мавжуд бўлган 1062 дона “REGAPEN 300 mg Kapsul Pregubalin” номли капсулаларни ҳамда таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган 554 дона “Тропикамид” номли кўп миқдордаги дори воситаларини беришди. Улар дориларни олиб ортга қайтишди. Пулларни ва дориларни санаб қабул қилиб олгунларича вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолганди. Шундай бўлсада, “иш” битганидан Баҳридин хурсанд. Улар яқин атрофдаги чойхонага кириб, тамадди қилиб олишди. Тун, соат миллари 11.00 га яқинлашган. Чойхонадан чиққач Баҳридиннинг машинаси давлат рақами алмаштираётгани тунги навбатчиликда юрган ИИБ ходимларида шубҳа уйғотди. Жиноят ошкор бўлди.
Суд судланувчи М.Раҳимовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 251-1-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топиб, шу модда билан унга ЖК 57-моддасини ҳам қўллаб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. ЖК 50-моддаси 7-қисмининг “в” бандига биноан жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўталиши белгиланди.

Судланувчи М. Раҳимовнинг жиноий шериклари ҳам тегишли тартибда жиноий жазога тортилдилар.
Шавкат САЙФУЛЛАЕВ,
туман прокурори ёрдамчиси.
Тўлқин ШЕРБОЕВ,
"Булунғур ҳаёти" газетаси махсус мухбири.