МАРИХУАНА” СОТУВЧИЛАРИ
Халқимизда бир мақол бор. “Яхши отга бир қамчи, ёмон отга юз қамчи”. Абдукарим Қўйлиевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ёши қирқ бешга борган бўлса ҳам ҳалигача бирор-бир фойдали ижтимоий меҳнат билан шуғулланишга бўйни ёр бермайди. У содир этган жинояти учун дастлаб 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Кейинчалик 2011 йилда ҳам яна жиноят содир этиб, ЖК 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, судланди. Икки маротаба суднинг қора курсисида ўтириб, қилган жиноятлари учун жазо ўтаб чиққан бўлса-да, Абдукарим бундан тўғри хулоса чиқармади. 2018 йилнинг май ойида яна жиноят содир этди. Бу галгиси бошқача жиноят. У “Каптархона” МФЙдаги яшаш уйи ҳовлисининг четки қисмига экиб етиштирган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигининг пишган ҳосилидан “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тайёрлаб, бир қисмини муқаддам қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланиб, жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди томонидан 2018 йил 13 декабрь куни жавобгарликка тортилиб, жазони ўтаётганлигидан ўзига ижобий хулоса чиқармади. Вазни 140,93 грамм ”марихуана” гиёҳвандлик воситасини жиноий шериги Аёзов Нуриддин билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2019 йил 7 февраль куни мижозларга сотаётган вақтда вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 800 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотаётгани аниқланиб, улардан тадбирда ишлатилган 800 минг сўм пуллар ва вазни 140,93 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
А.Қўйлиев ўзининг кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сотишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган ўта оғир жиноятни қасддан содир этганлиги учун қонуний жазо белгиланди.
Ойбекжон ЖАМОЛОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси, лейтенант.