Ойбек (исм-фамилиялар ўзгартирилган) соғлигида муаммо бўлганлиги туфайли, гарчи бу ноқонуний эканлигини билса-да, бир неча йилдан буён гиёҳвандлик воситасини оз-оздан истеъмол қилишга ўрганиб қолган. У муқаддам гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилганлиги учун судланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилганди. Жазонинг маълум муддатини ўтагач, амнистияга асосан инсонпарварлик принципи асосида унинг жазо муддати суд томонидан енгилроғига алмаштирилди, сўнгра жазо муддатини ўташ давридаги намунали хулқи учун жазодан озод этилди. Бироқ, кўп ўтмай у панжара ортида ўтказган кунларини тезда унутди.
Ҳозирги пайтда кашандалар “заҳри қотил”ни ёки унинг ўрнини босувчи психотроп таблеткаларни интернет ижтимоий тармоқлари орқали буюртма бериб, локация орқали жойини аниқлаб, сотиб олишмоқда. О. Холматов ҳам шундай қилди. У жорий йил бошида интернет ижтимоий тармоғининг “Телеграмм” мессенджеридаги “Дед Булл” номли бот канали орқали “марихуана” гиёҳвандлик моддаси, “Скорост” номли тинчлантирувчи модда, опий ва репагин номли психотроп таблеткаларни буюртма бериб, пул ўтказиш йўли билан, локация орқали жойини аниқлаб сотиб олди. Излагани осон топилганидан хурсанд Ойбек орадан икки кун ўтиб, танишининг “Нексия-3” маркали автомашинасида Навоий шаҳри томон йўл олишди. Йўл-йўлакай истеъмол қилиш учун ўзи билан дори ва гиёҳвандлик воситаларини ҳамда елимли тиббий шланкларни ҳайдовчи ўриндиғининг орқа томонидаги чўнтагига солиб яшириб қўйди. Лекин... унинг қувончи чўзилмади. Тошкент шаҳридан йўлга чиққан автомашина тун ярмида Самарқанд вилояти ҳудудига кириш жойидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканига яқинлашганда орқа ўриндиқда дам олиб келаётган Отабек автомашинанинг олд ўриндиғига ўтиб олганлиги ва ўзини шубҳали тутганлиги учун автомашина салони текширилганда 4,57 грамм “марихуана”, 0,42 грамм “опий”гиёҳвандлик моддаси ва таркибида кучли таъсир этувчи модда бўлган 8 дона “прегабалин” капсулалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида хужжатлаштириб олинди.
Содир этган жинояти учун суд судланувчи О. Холматовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2 (икки) йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Абдулвосит ХУРРАМОВ,
туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, катта лейтенант.