Яқинда Саноат касб-ҳунар коллежида ўз вақтида паспорт ололмаган фуқароларга паспот берилди.
- Шу вақтгача молиявий оғир шароит туфайли фуқаролик паспорти ололмаганларга маҳалла оталиқ ёрдами кўрсатди, - дейди сафдор Олимжон Соипов. - Шу сабабли қишлоққа келиб, 8 нафар кишига фуқаролик паспортларини топширдик.
- Бундай ғамхўрликдан қувончимиз чексиз, - дейди Сулувқўрғон МФЙ ҳуддидаги Уяс қишлоғида яшовчи фуқаро Камола Комилова. - Маҳалламиз оқсоқолларининг бу ҳимматидан миннатдорман.
Суратда: сафдор Олимжон Соипов фуқаро Камола Комиловани фуқаролик паспортини олишга тайёрламоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.