- “Излаган имкон топади”, - деб бежиз айтилмаган. Булунғур туманининг “Гулобод” МФЙ ҳудудидаги “Ғаир” қишлоғида яшовчи фуқаро Илҳом Хўжабеков ўзининг меҳнатсеварлиги билан 10 сотихдан иборат бўлган томорқасидан яхшигина даромад олиб, оила фаровонлигини, дастурхон тўкинлигини таъминлаб турибди. Рўзғоридан ортганини эса бозорга чиқаради.
- Томорқамиздаги 30 га яқин олма, ўрик, шафтоли, ёнғоқ, гилос, анор, анжир каби мевали дарахтлар оралиғига экилган тўқсонбосди экинлардан саримсоқпиёз, сабзи, пиёз, картошка, турли хил кўкатлар айни пайтда гуркираб ўсмоқда, - дейди томорқа соҳиби Илҳом Хўжабекоа. - Шунингдек ғарқ гуллаган мевали дарахларимиз ҳам мўл ҳосилдандарак бермоқда. Шу томорқамиз даромади ҳисобидан ўтган 2017 йилда “Матиз” русумли оилабоп машина сотиб олдик. Жорий йилдаги даромадимиз ҳисобидан тўй қилиш ниятидамиз.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда Илҳом Хўжабеков ўз томорқасида ишламоқда.