Тарихдан маълумки, қадимда ота-боболаримиз, момоларимиз бошларидан кўп синовлар ўтган. Урушлар, қаҳатчиликлар... Лекин, ҳар қандай шароитда ҳам улар динини, иймонини сотишмаган, арзимаган нарса учун бошқа динга ўтмаган. Улар Аллоҳнинг синовларига сабр қилишган.
Афсуслар бўлсинки, ҳозирги тинч-фаровон кунларимизда ҳам баъзи бир юртдошларимиз бузғунчи кучларнинг таъсирига, найрангига учиб, миссионерлик домига тушиб қолишмоқда.
Янгиариқ маҳалласида яшовчи Эрмат Нурматов ва унинг укаси Ҳусниддин Нурматовлар оила аъзолари билан бирга миссионерлик йўлини танлашгани маълум бўлди.
Қишлоқ оқсоқоллари туман имом-хатиби бошчилигида бир неча маротаба уларнинг уйларига бориб, суҳбатлар ўтказишганига қарамай, онг-тафаккурлари кучли заҳарланган эканки, гапга қулоқ осишмади.
Уларнинг отаси ва онаси ҳам ёшлари 70-80 бўлса ҳам миссионерликни танлашган эди, вафот этишганда жаноза ўқилмади, христианлар қабристонига қўйилганида таъзиясига ўзларидан бошқа ҳеч ким бормади. Бу инсон фожиаси эмас-ми...
Миссионерликни зимдан, яширинча олиб бораётганларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари жамиятимизга катта зарар келтириши шубҳасиз. Бундай хатти-ҳаракатлар турли зиддият ва келишмовчиликларга олиб келади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳадисларида:
- Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам бошқалар озор кўрмаган кишидир, - деб марҳамат қилганлар.
Агар ким адашган бўлса, тўғри йўлга қайтсин, тавба қилсин, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи зотдир.
туман имом-хатиби.