Ҳозирги глобаллашув шароитида дунёнинг турли бурчакларида этник, ирқий ва синфий масалаларда содир этилаётган ихтилофлар инсониятни огоҳликка чорлаши шубҳасиз. Жумладан, бирон-бир диннинг ўта тажовузкор ва жиноий ишларга йўналтирилган оқими ҳисобланган ҳар бир диний экстремистик йўналиш инсониятга жуда катта зарар етказмоқда. Ачинарлиси шундаки, бугунги кунда мазкур масаланинг кўлами глобаллашиб улгурди. Унинг пайдо бўлиш сабаблари кўп бўлиб, асосий омиллари қуйидагича:
- диндан фойдаланиб динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажовуз ва. ғаразли мақсадларни амалга ошириш учун интилиш.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
- Ҳақиқий мусулмон қўли билан ҳам,тили билан ҳам бошқаларга озор бермайди.
Динни ниқоб қилиб турли сиёсий можаролар, зиддиятларни келтириб чиқаришга уриниш, тинч аҳолининг тинчини бузиш диний экстремистик кучларнинг хатти-ҳаракатларига айланган. Улар инсонлар ва миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини эмас, балки динниниқоб қилиб ўз бузғунчи ғояларини тарғиб этишмоқда.
Диний ақидапарстлар, бузғунчи экстремистлар аввало ўзлари ишонмайдиган ғоя ва ақидаларни аҳоли ўртасида тарқатиб, иродаси бўш, онги паст айрим ёшларни алдаб, уларга қасам ичириб, сохта эътиқодга кўндириб, ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринишмоқда. Бундай махфий тарздаги қўпорувчилик фаолияти олиб бораётган ташкилотларни чет эллардаги экстремистик кучлар ва марказлар бошқариб тургани, улар ўзининг ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун катта куч ва маблағ сарф қилаётгани бугунги кунда аён бўлиб бормоқда. Афсуски, баъзи юртдошларимиз ҳам чет элга ишлаш учун бориб, ўзлари билмаган ҳолда экстремистик оқимларга аъзо бўлиб қолишмоқда. Ироқ ва Сурияга кетган баьзи йўлдан адашган юртдошларимиз ҳам уларнинг тузоғига тушишган, алданишган, адашишган. Ушбу экстремистик оқимлар таъсирига ёшларимизнинг тушиб қолиш сабаблари бизнингча қуйидагилардан иборат:
- аксарият ёшларда диний саводхонликнинг етишмаслиги, шу сабабли экстриместик оқимларнинг домига илиниб қолиш;
- миллий ифтихор ва ғурур туйғуларининг сустлиги, Ватанга муҳаббат етишмаслиги, иймони заифлигидандур.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат цилганлар:
- Икки неъмат бор, ҳамма ҳам унинг қадрига етавермайди, биринчиси - тинчлик, иккинчиси - саломатликдур.
Бугунги кунда жаннатмакон диёримиз тинчлигини асраб, қадрига етиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Тинчлик-осойишталигимизга кўз тегмасин, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Тўлқин РАВШАНОВ,
туман бош имом-хатиби.