"Булунғур ҳаёти" газетаси ва веб-сайтининг 2019 йил 12 июлдаги "Шоҳкўчадаги бозор"... "Деҳқон бозори"ми ёки "автошоҳбекат"-ми?" номли мақоласида кўрсатиб ўтилган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида зудлик билан туман ҳокимияти, туман ИИБ, ДСИ, ДСЭНМ ва "Буюм бозори" масъул ходимларидан иборат 3 та ишчи гуруҳи ташкил этилган ҳолда, кунлик ишлар ташкил этилди.Ишчи гуруҳи томонидан Булунғур шоҳкўчаси бўйлаб тартибсиз ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотилишига барҳам берилди. Эндиликда туманимизнинг турли ҳудудларидан фуқаролар томонидан келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тумандаги "Деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудига кўчирилди. Сотилаётган маҳсулотлар сифати туман ветеринария лабораториясида текширувдан ўтказилиб, сўнгра сотишга рухсат берилмоқда.
Тумандаги "Деҳқон бозори" ва "Буюм бозори" савдо комплекслари ҳудуди ҳамда уларнинг атрофидаги ноқонуний кўча савдоси бартараф этилди.
туман ҳокимлиги
Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи.