1986 йили тумандаги 1-қишлоқ Маданият уйи қошида Фозил Йўлдош ўғлининг бой ижодий меросини, қолаверса, халқ қўшиқлари, лапар ва термаларини Республикамиз бўйлаб тарғиб қилиб келаётган "Чавқи" фолклор-этнографик ансамбли ташкил этилиб, тез орада машҳур бўлиб кетади. "Чавқи" аслида қанақа ўйин, бу ансамблни ташкил этиш ғояси қандай пайдо бўлди? Ансамбль репертуари ранг-баранглигига қандай эришилди? Журналист Холбой ҚОСИМОВнинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ансамблнинг собиқ бадиий раҳбари Сувонқул АБДУҚОДИРОВ билан суҳбати шу хақда бўлди.
Холбой ҚОСИМОВ: Сувонқул ака, суҳбатимиз аввалида "Чавқи" ўйини, қолаверса, ушбу ансамблни ташкил этишдан кўзлаган асосий мақсадингиз ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.
Сувонқул АБДУҚОДИРОВ: - Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Чавқи" ўйини қадимдан кечалари ўйналадиган ўйинлардан бири ҳисобланган. У Булунғур, Оқдарё, Пайариқ, Жомбой, Ургут, Бахмал, Ғаллаорол ва Зомин туманларида жуда кенг тарқалган ўйинлар сирасига кирган. Қадимда бу ўйин кечқурунлари қишлоқнинг бўз йигитлари томонидан ертўлаларда, кенгроқ ҳовлиларда, молхоналарда, тош чироқларнинг хира шуъласида ўйналган. Бора-бора бу ўйинга қизиқувчилартобора кўпайиб боргани сабаб, кейинчалик у ҳовли саҳнига ва кенг майдонларга кўчирилган. "Чавқи" ўйинининг моҳияти шундаки,дарахтларнинг қуриган кундалари ҳамда ғўлаларқалаштирилиб, тахланиб, гулхан ёқилади. Олов атрофида яқин-атрофдаги қишлоқлардан келган кўплаб бўз йигитлар давра қуришади. Ўртага биринчи бўлиб бахши шоирлар чиқишган. Улар достонларидан парчалар, шунингдек, халқ қўшиқлари, термаларини куйлашган. Ўйин қишлоқ йигитларининг тараф-тараф бўлиб, бир-бирларига қофия айтишишларидан бошланган. Улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, даврага тушадилар ва гулхан атрофида айланиб, терма ва лапарлар айтишадилар. Ўйин қарсак ритмида бошқарилиб борилган. Томоша айни қизиган пайтда яккақарсак, уч қарсак, беш қарсак ва тўққиз қарсак ўйинларига уланиб кетган. Байтчи ва лапарчилар томошабинларнинг эътиборини ўзига қаратиш учун байтларнинг ўйноқи, сатирик ва юмористик томонларига алоҳида эътибор беришган. Қарсакчи ва ўйинчилар ҳам бутун вужуди билан берилиб, завқ-шавқ билан ижро этишган. Бу ўйининг номини "Чавқи" ўйини деб аташган.
"Чавқи"ни "базм" деб ҳам аташади. Унинг бошқа фольклор ансамблларидан фарқи шундаки, мусиқа асбобларидан умуман фойдаланилмайди. Қўшиқ оҳанги қарсак билан бошқарилиб борилган. Терма қўшиқлар бир қарсак, учқарсак, бешқарсак, қўш қарсак усулларида ижро этилган. Қарсак зарбига қараб қўшиқ оҳанги ва усули ҳам ўзгариб борган.
"Чавқи" ўйини ўз даврининг миллий санъати ҳисобланиб, меҳнаткаш халқнинг ўйин-кулгига бўлган талабини маълум даражада қондириб келган, кишиларни жамоавийлик, бирдамлик руҳида тарбиялашда катта роль ўйнаган. У асосан тўйларда, "Наврўз" сайлларида, ҳосил байрамларида ва бошқа турли хил тадбирларда ўйналиб, 1930-40 йилларга келиб, жуда авжига чиққан. Уруш йиллари бу ўйин деярли ўйналмаган. 50-йилларда бу ўйин яна давом этган. 1960 йилларга келиб, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бу ўйиннинг ўрнини аста-секинлик билан телевизорлар, радиокарнайлар, патефонлар эгаллаб борган. Шу тариқа, бу ўйинкейинчалик аста-секин унутилиб борилган.
"Чавқи" фольклор-этнографик ансамблининг ташкил этилишига келсак, энг аввало ёшлигимдан ҳамюртимиз Фозил Йўлдош ўғлининг достонларига бўлган қизиқишим руҳлантирган бўлса керак. Олти-етти ёшларда эдим. Эсимда қолгани, кечалари осмачироқ атрофида қўни-қўшнилар йиғилишиб, оналаримиз, опа-сингиларимиз ҳангома қилишиб, бири урчуқ йигирар, бири кашта тикишар эди. Онам мени ҳам деярли ҳар куни ана шу давраларга олиб борарди.
Қишлоғимизнинг бир чеккасидаги кичкинагина ҳовлида онамнинг қариндоши Пардахол холамиз ва у кишининг қизи Анзират хола яшарди. Кечки пайт у кишилар ҳам келиб даврага қўшиларди. Шунда Анзират хола онахонларга қараб:
-Сизлар менинг пахталаримни чивиб берсасизлар, мен сизларга достон айтиб бераман, - дерди. Момоларимиз жон-жон деб рози бўлишарди, чунки у киши кифтини келтириб достон айтарди. Ижро маҳорати шу қадар кучли эдики, овозида сеҳр бордек эди. Бутун вужудимиз қулоққа айлааниб, достон тинглардик. Гўёки воқеалар ичида юргандек сезардик ўзимизни...
1986 йил, эрта кўклам пайтлари эди. Бир куни кечқурун қишлоғимизнинг касалхонасида ётган қариндошларимиздан бири Суюн тоғамни кўргани бордим. Улар бир палатада, ҳамқишлоқларимиз билан 4-5 киши бўлиб ётган экан. Менинг ташрифимдан жуда хурсадбўлиб кетишди.
- Зап келибсиз-да жиян, анчадан бери зерикиб ётган эдик, ҳангомақилсак гапларимиз тезда тугаб қолади, - деб гап бошлади Суюн тоғам. Сўнг муддаога кўчди:
- Энди жиян, бизларга бир яхши ҳангома қилиб берсангиз.
- Хўп бўлади тоға, сизларни чарчатиб қўймасам бўлгани, - дедим у кишининг сўзини икки қилмай. Шундан сўнг ҳангомани бошладик, мен у кишиларга ҳар хил латифалар айтиб бердим, улар маза қилиб кулишди. Гап айланиб, қадимда ота-боболаримиз томонидан ўйналган "Чавқи" ўйинига бориб тақалди. Мен бу гапни эшитиб ҳангу-манг бўлиб қолдим.Тоғамдан бу қанақа ўйин экани, ҳақида сўрадим. У ҳақда батафсил маълумот олишга тутиндим. У киши "Чавқи" ўйини ҳақида муфассал маълумот берди.
Айтишларига қараганда, уруш бошланиб, бу ўйин ўйналмай қолиб кетибди. Тўғрида, белида қуввати бор йигитлар оммавий равишда қирғинбарот жангга кетган бўлса, кўнгилга қил сиғмайди-ю, қўшиқ сиғармиди! Ўйин-кулгунинг мавриди эмасди. Уришдан кейинги оғир йилларда ҳам хурсанчилик ҳеч кимнинг кўнглига сиғмаган, шу важдан бора-бора бу ўйин унутила борган.
Тоғам шу асно ёнидаги Абдулла исмли кишига юзланди:
- Абдулла ака, "Чавқи"да қатнашиб зўр қарсак чалар эдингиз, "Эламан, эламан, Пахта бошидан келаман", деб айтар эдингиз. Ҳали ҳам ёдингиздами? Бир ижро қилиб бермасангиз бўлмайди. Жиян шу соҳанинг одами, номингиз газет-пазетда чиқиб қолса шояд!
Абдулла ака ўрнидан туриб:
- Эламан, эламан, Пахтабошидан келаман, мени ким деб сўрасанг, Абдулла аканг бўламан, - деб қарсак чалиб, хиром айлади. Кейин:
- Э-э-эй, эсимдан чиқиб кетибди, - деб тўхтаб қолди...
Тоғамдан, "Чавқи"нинг бошқа иштирокчилари ҳам бор-йўқлиги ҳақида суриштирдим. Бор экан, фақат улар анчайин кексайиб қолишганини айтдилар.
Шундан сўнг дарҳол ўша кишиларнинг исми-шарифларини ён дафтаримга ёзиб олдим. Бу одамларнинг барчаларини деярли танирдим, фақат муқаддам шу санъат билан машғул бўлганларини билмасдим. Ваҳоланки, бу кишилар ўз даврининг энг яхши қарсақчилари бўлишган экан. Дамин бобо, Шариф бобо, Мамарасул бобо, Эшонқул бобо, Қўнғир бобо, Мелибой бобо, Ҳасан бобо, Исмат ака... Олди 90 ёш, қолганлари ҳам 70-80 ёшларда. Уларни бир-бир кўз олдимдан ўтказдим. Қишлоғимиз кексалари, ҳозир ҳаммалари нафақада. Мана шу одамлар бўз йигитлик чоғи ўз санъатини элнинг ҳузурида намойиш этишиб, минглаб инсонларга завқ улашган, кўпнинг эътиборини қозонган, деб ким ўйлабди дейсиз. Ўзимдан мисол, энди эшитиб турибман. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, деб шунга айтсалар керак-да!
-Улар ичида энг кучлиси Исмат ака, у киши қўшиқ айтганида ҳамма жим ўтириб қулоқ солар эди, - деб луқма ташладилар тоғам.
Мен Исмат аканинг исмига алоҳида белги қўйдим. Кейин Абдулла акага юзланиб, калламда бир ғоя туғилганини, уни амалга оширишга киришганимда собиқ иштирокчиларини бир жойга тўплашим мумкинлигини айтдим.
- Чақиртирсам, келасизми? - деб сўрадим. Абдулла ака дарҳол рози бўлди.
Ҳаттоки таклифим унга маъқул келди.
- Хабарини эшитсам, биз зумда етиб борганим бўлсин, - деди у чеҳраси ёришиб...
Ўша куни уйга келиб, алламаҳалгача тўшакда тўлғониб ётдим, сира ухлай олмадим. Миямга қуйилиб келаётган бир фикр уйқумни ўғирлаганди. Тезроқ тонг отишини истардим. Бошим ғовлаб кетди. Ҳар хил режалар тузишдан чарчадим, аммо бу чарчоқ мени ғафлатга тортмас, аксинча ҳаракат қилишга ундарди.
Хуллас, бир амаллаб тонг оттирдим. Қаранг, фикр бор, ғоя тайёр, бироқ уни қандай қилиб амалга ошириш муаммоси ё'лимга кўндаланг бўлиб турарди. Икки-уч кун мана шу ўй-хаёлларим таъсиридан чиқа олмай юрдим. Охири бир қарорга келдим: туман Маданият бўлими мудирига режамни айтдим, яъни отахонлардан иборат бир ансамбль тузмоқчи эканимни баён этдим. У киши билан маслаҳатлашганим яхши бўлди, "Кенгашли тўй тарқамас", деб шунга айтсалар керак-да.
Туман Маданият бўлими мудири Нурмамат ака фикримни обдон эшитиб: "Бу айни муддао бўларди", деб мени тўлиқ қўллаб-қуватлади. Гапириш оҳангимдан бир нимани сезди шекилли, "Муаммо нимада?" деб сўради.
- Муаммо, бу одамлар қишлоғимизнинг кексалари, отахонларнинг кўпчилиги уруш қатнашчиси - шуларни қандай қилиб тўплаш ҳақида бош қотиряпман, - дедим.
- Бу ёғини менга қўйиб беринг, - деди мудиримиз.
У киши тез орада собиқ райком котиби Олим Икромовга бу янгиликни етказди. Олим ака ўз навбатида Фозил Йўлдош хўжалиги партком секретари Мамаражаб Солмоновни чақириб, бу масалада унга топшириқ берди. Партком секретари кўп ўтмай менга рўйхатимдаги 15 нафарга яқин отахонларни тўплаб берди. Уларга бўлиб ўтган воқеаларни айтдим, мақсадимни обдон тушунтирдим. Отахонлар бирдан жонланиб кетишди. Бу уларнинг хира тортиб қолган кўзларида акс этди, юзлари ёришиб кетди.
- О, у даврлар урушдан олдинги вақтлар эди, - дея гап бошлади Дамин бобо ўрнидан бир қўзғалиб. Сўнг "Эсимизда қолганмикан?", деган маънода ёнидаги ҳамроҳларига кўз югуртирди. Отахонларни қарсақ чалишга ундади. "Қарсиллатиб чалингизлар", дея қаттиқ тайинлади. Сўнг Мамарасул отага қараб:
- Сиз қулоч ёзиб ўйинга тушасиз, мен баҳолиқудрат "Тараллихо"ни айтиб кўраман, - деди. Шу-шу бўлдию репетициялар бошланиб кетди. Ансамбль репертуарига энг аввало Фозил Фўлдош ўғлининг достонларини, қадимий миллий урф-одатларимизни тарғиб қилувчи қўшиқлари ва термаларини киритдик. Бора-бора миллийлигимизни ўзида мужассам этувчи "Чавқи бу", "Йил боши", "Пода тўп ўйини", "Самарқанд бозори", "Сумалак сайли", "Хуш келибсан, Наврўзим!", "Деҳқон дала айланди", "Чўпон чўлиқ подачи", "Чиллик", "Қулоқ чўзма", "Чавгон кўпкари", "Ўнболоқ-дўмболоқ", қизлар томонидан ўйналадиган "Топрон, "Хаппак", "Бўтасалай", "Арпа пиш, буғдой пиш" каби халқ ўйинларининг театрлаштирилган композицияларини саҳналаштириб, томошабинлар ҳукмига ҳавола эта бошладик. Ансамблимиз репертуаридаги барча ижро этиладиган ашула, лапар, халқ қўшиқлари, ўйинлари, термалари,композицияларимиз томошалариқуйидаги тартибда жойлаштирилди: маросим қўшиқлари, мавсумий қўшиқлар, халқ термалари, халқ ўйинлари, халқ лапарлари, қарсақ ўйинлари, ҳудудий алла ижроси ва ҳоказо...
Холбой ҚОСИМОВ: - "ЧАВҚИ" фольклор-этнографик ансамблининг эришган ютуқлари, вилоят, республика ҳамда Халқаро кўрик-танловлар, фестиваллардаги иштироклари ҳам таҳсинга лойиқ, деб ўйлайман. Шундай эмасми?
Сувонқул АБДУҚОДИРОВ: - Ҳақиқатдан ҳам. Мен 1986 йил ноябр ойида Тошкентга бориб, Республика халқ ижодиёти ва илмий методик марказида бўлдим. Мутассадди кишиларга ансамбль тўғрисида тўлиқ маълумот бердим. Улар декабрь ойида Республикада биринчи марта миллий-амалий санъатконференциясини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганини айтишди ва биз ҳам мана шу анжуманда қатнашишимиз кераклигини таъкидлаб: "Тайёргарлик зўр бўлсин", деб тайинлашди. Бу конференция Тошкент шаҳрида, Республика телевиденияси билан ҳамкорликда ўтказилишини ҳам айтишди. Жамоамиз билан ушбу тадбирга қатнашиш учун пухта тайёргарликкўрдик. Декабрь ойида хабар келди, биз Самарқанд вилояти номидан қатнашадиган бўлдик.
Конференция уч кун давом этди. Биринчи куни санъатшунос олимлар ва соҳага тааллуқли мутахассислар маъруза қилишиб, вилоятларда энди бирин-кетин фольклор ансамбллари тузила бошлагани, улар нималарга эътибор беришлари кераклиги, бу ишда "ҳайбаракаллачилик"ка йўл қўйиб бўлмаслиги ёки хўжакўрсинга иш қилмаслик лозимлиги, уларнинг репертуарлари қандай тузилса мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Иккинчи куни вилоятлардан борган ансамблларнинг тайёрлаб келган дастурлари мутахассислар кўригидан ўтказилди. Фольклор жамоаларга керакли кўрсатмалар ва халқ оғзаки ижодиётидан қандай фойдаланишкераклиги хақида маслаҳатларберишди. Бизнинг жамоамизга бир гуруҳ олимлар қизиқишиб қолди, шулардан бири санъатшунослик фанлари доктори Муҳсин Қодиров бўлди. У киши жамоамиз аъзолари билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашди. Самарқанд вилоятида қадимий қарсақ ўйинларининг йўқолиб кетганлиги ва жамоамиз шу йўналишда ижод қилаётганидан беҳад миннатдор эканини айтди. Ансамблимизни ҳар доим қўллаб-қувватлашга, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.
Учинчи куни жамоаларнинг концерт дастурларидан телевидениега намуналар ёзиб олинди. Конференция якунида ташкилий қўмита томонидан бундан буён ҳар икки йилда фольклор ансамблларининг Республика кўрик-танлови ўтказилиши, навбатдаги Республика кўрик-танлови 1987 йил апрель ойида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши маълумот тариқасида эълон қилинди. Бу кўрик-танлов II-Бутуниттифоқ халқ ижодиёти фестивалига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган экан. Танловда иштирок этишнинг асосий шартларидан бири - унинг вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритиши экан. Конференсия иши жуда қизиқарли ва сермаҳсул бўлди. Анжуман якунида фольклор-этнографик жамоаларининг айрим ижод маҳсуллари телестудияда ёзиб олинди. Бизнинг ҳам тўртта чиқишимизни магнит тасмасига муҳрлашди.
Сафардан жуда хурсанд бўлиб қайтдик. Энди навбатдаги кўрик-танловга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотлар кунларини ҳафтасига тўрт кун қилиб белгиладик. Жамоамизнинг диққат-эътибори фақат бир нарсага қаратилган: вилоят кўрик-танловида ғолиб чиқиб, Республика кўрик-танловига қатнашиш эди.
1987 йил апрель ойи бошларида фольклор жамоаларининг вилоят кўрик-танлови бошланди. Унда Ургут туманидан "Бешқарсақ" жамоаси, Пастдарғом туманидан "Дарғом наволари" жамоаси,Каттақўрғон туманидан "Сарбози" жамоаси ва Булунғур туманидан "Чавқи" жамоаси қатнашдилар. Кўрик якунига кўра бизнинг жамоамиз Республика мусобақасида қатнашадиган бўлди. Апрель ойи охирларида Тошкент шаҳрида Республика фольклор жамоаларнинг биринчи кўрик-танлови бошланди. Кўрик-танлов Ёш томошабинлар тетрида уч кун давом этди. Ҳакамлар хайъати вилоятлардан ташриф буюрган жамоаларни бирин-кетин синчиклаб кўрикдан ўтказдилар. Ташкилотчилардан бири менга:
- Сиз Баҳодир Йўлдошевга учрашарр экансиз, у сизни кабинетида кутаяпти, - деб қолди. Бориб учрашдим.
- Отахонлар зўр-ку!
Жамоамиз аъзоларини Баҳодир ака чин дилдан, самимий қутлади. Сўнг:
- Отахонлар Самарқанднинг қайси туманидан? - деб сўради. Булунғурдан эканимизни билгач:
- Бўлмаса сизлар билан эртага соат 10.00 да Халқлар дўстлиги саройида учрашамиз, сизларни катта санъаткорлар билан Москвага олиб бораман, - деди.
Қувонч ва ҳаяжондан бошим осмонга етди. Кўрик-танлов кечга яқин якунланди. Сурхондарё вилояти Бойсун тумани фольклор жамоаси биринчи, Самарқанд ва Бухоро вилояти фольклор жамоалари иккинчи, Фарғона водийси фольклор жамоалари учинчи ўринни олдилар. Шу билан биринчи Республика кўрик-танлови ниҳоясига етди...
Эртаси куни айтилган вақтда Халқлар дўстлиги санъат саройига бордик. Баҳодир Йўлдошев саҳнани биз учун тайёрлаб қўйган экан. Фольклор жамоамиз репертуаридаги барча чиқишларимизни назардан ўтказди. Вақти-вақти билан ён дафтарига алланималарни ёзиб оларди. Шундан кейин Баҳодир Йўлдошев жамоани бир жойга тўплаб, ҳали мен айтишга улгурмаган хушхабарни уларга етказди.

Ансамбль иштирокчилари бу хабарни қарсак билан қарши олишди. Баҳодир ака эса бу қувончли хабар экани, аммо шунга яраша масъулияти ҳам борлигини, жиддий тайёргарлик кўришимиз лозимлигини уқдирди. Репертуаримизни синчиклаб кўздан ўтказгани, қўшиқлар ва ўйинлар орасидан айримларини алоҳида ажратиб олганлигини айтиб, мана шу чиқишларимизни қиёмига етказишимиз лозимлигини таъкидлади.
Булунғурга қайтгач, Баҳодир Йўлдошевнинг йўл-йўриқлари ва кўрсатмаларига асосан иш бошладик. Машғулотлар куни ҳам, шуғулланиш соатларини ҳам кўпайтирдик. Отахонлар бунга жон-жон деб рози бўлишди.
1987 йил май ойининг бошларида бизга хушхабар-таклиф келди, биз яна Тошкентга йўл олдик. Баҳодир ака икки кун биз билан машғулот ўтказди ва катта санъаткорлар билан Москвага жўнадик.
У ёқда бир ҳафта мобайнида дастур доирасида концертларда қатнашдик. Шундан сўнг бизни Россия телевидениеси ва Евровидение телевидениеларига ёзиб олишди. Вақт топиб жамоамиз қатнашчилирини Қизил майдонга ҳамда Мавзолейга зиёратга олиб бордим. Москвадан яхши таассуротлар билан қайтдик. Август ойида II-Бутуниттифоқ халк ижодиёти фестивалининг якуни бўйича жамоамизга фестивалнинг лауреатлик медаллари тоширилди. Биз аввал келишганимиздек, жамоамиз билан репертуаримизни сайқал топдириш учун роса тер тўкиб меҳнат қилишга тушдик. Мақсадимиз унинг манзурлик даражасини оширишдан иборат эди. Машғулотлар баъзида тунгача давом этарди. Машаққатли меҳнатнинг ортида қувончли муваффақиятлар, зафарли сафарлар сурурини тотиб кўрган отахонлар ишлаб чарчашмасди, қийинчиликлардан бўйин товлашмасди.
Самарали меҳнатларимизнинг натижаси ўлароқ, 1988 йили иккинчи бор Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро фольклор фестивалида иштирок этадиган бўлдик.
Фестивалга қатнашишимиз учун янги либослар тикилди, собиқ район партия комитетининг биринчи секратари Зоир Жўрабековга учрашдик. У кишиотахонларни тиббий кўрикдан ўтказиш, жағларининг камшик бўлиб қолган жойларига қоплама тиш қўйиб беришга ёрдамлашди. Ҳар бир иштирокчига бир жуфтдан янги пойабзал (калиш) олиб беришди. Фестивалга яхши бориб келиш учун муваффақиятлар тилашди.
Август ойида яна сафарга отландик. Ўзбекистондан бешта жамоа: Бухородан "Моҳиситора", Хоразмдан "Оразибон", Сурхондарёдан "Бойсун", Самарқандан "Чавқи" жамоаси ва Тошкентдан доирачилар гуруҳи сафида Москвага жўнадик. Йигирма беш кун мобайнида Москвада бўлдик. Фестивалнинг очилиши ва ёпилишига бағишланган катта галаконцерт дастурларида бизнинг "Чавқи" жамоамиз билан Хоразмнинг "Оразибон" жамоалари қатнашди. Фестивалда Иттифоқдан етмишга яқин, чет давлатлардан саксонга яқин жамоалар қатнашдилар. Фестивал бир ҳафта давом этди. Унинг якунида "Орзибон" жамоасига лауреатлик дипломлари, жамоамиз иштирокчиларига эсдалик медалларива қимматбаҳо совғалар беришди.
Ўша йили сентябрь ойида Маданият вазирлигининг навбатдаги Кенгашида бизнинг "Чавқи" фольклор-этнографик дастамизга "Халқ фольклор жамоаси" деган унвон берилди. 1990 йили эса Наврўз умумхалқ байрами Тошкент шаҳрида катта Халқ сайли тарзида байрам қилинди. Театрлаштирилган саҳналар байрам руҳини янада сарбаланд қилди, шукуҳини оширди.
Ансамблимиз 2002 йилда Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган "Бойсун баҳори" Халқаро фольклор фестивалида иштирок этиб, ЮНЕСКО Халқаро ташкилотининг махсус дипломи билан тақдирланди. 2004 йил Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг "Йилнинг энг яхши фольклор жамоаси" номинацияси ғолиби бўлишга муваффақ бўлдик. Самарқанд шаҳрининг 2750 йилигига бағишланган Республика фольклор жамоаларнинг анъанавий фестивалида қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландик. 2010 май ойида қадим Хива шаҳрида ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Фонд-форум нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган "Асрлар садоси" анъанавий маданий фестивалда қатнашиб, фестивалнинг фольклор йўналиши бўйича лауреатлик дипломи ва қимматбахо совғаси билан тақдирландик.
2011 йил Наврўз байрами арафасида туманимиз маҳаллаларига ташриф буюришган франциялик меҳмонлар билан ижодий учрашувлар ўтказдик. Ўша йили "Ўзбектелефильм" ижодкорлари томонидан Ургут туманида суратга олинган "Севги баҳори" номли телефилмда қатнашиб, репертуаримиздаги сара чиқишларимизни намойиш этдик. Вилоят телевидениеси томонидан Самарқанд шаҳрида яшавчи турли миллат маданий марказлари вакиллари билан Наврўз байрамини ўтказиш дастурида фаол иштирок этдик.
Вилоят Наврўз умумхалқ байрами сайлида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган Республика телевидениесининг "Сарафроз Ўзбекистон" номли кўрсатувида "Самарқандим қайда бор" номли бадиий дастур билан иштирок этдик. Апрель ойида Навоий шаҳрида Республика илмий-методик ва ахборот маркази томонидан ўтказилган "Халқ санъати томошаси ва миллий ўйинлар" фестивалида иштирок этиб, фестивалнинг фольклор йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритиб, 1-даражали диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландик.
Жамоамиз аждодларимизнинг буюк мероси бўлиб келган халқ оғзаки ижоди намуналарини излаб топиш ва уларни келажак авлодларга етказишда фаоллик билан ижод қилиб келмоқда. Ижодий фаолиятимиз давомида ота-боболаримиздан мерос бўлган қадимий қарсак ўйинлари, халқ қўшиқ ва лапарлари, термалари, миллий урф-одатларимизга оид маросим ва мавсумий қўшиқлар ҳамда миллий удумларимизни тиклаш борасида олиб бораётган бу каби изланишларимиз ансамблимизнинг репертуарини бойитишда ва унинг умрбоқийлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бундан ташқари, "Чавқи"нинг қадимий қўшиқларини яхши биладиган кекса кишилар билан суҳбатлашиб, улардан кўплаб халқ ўйинлари, қўшиқлари, термалари, лапарлари ва қарсақ ўйинларини ёзиб олишни ҳам канда қилмаяпмиз. Ана шундай кексалардан бири Суюн Норбеков ҳикоя қилади:
- Ўн ёшларда эдим, у пайтларда тўй бўлса кечқурун даврага гулхан ёқиларди, ҳамма гулханнинг атрофини ўраб олишарди. Шунда ҳар бир қишлоқнинг йигитлари навбат билан "Чавқи" ўйинини ўтказишар эди. Кишлоғимизда бўлаётган бир тўйда Фозил бобо ҳам қўлига дўмбирасини олиб, супачага чиқиб, "Бурга" деган қўшиғини айтиб берганди. Ёш бола эмасманми, бир эшитишдаёқ бу қўшиқни ёдлаб олгандим. Фозил бобо буғдойранг, ўртабўй, гавдалари ихчамроқ киши эди. "Чавқи" ансамблининг иштирокчиси сифатида бу ҳазиломуз "Бурга" қўшиғини ҳали-ҳануз завқ-шавқ билан куйлаб келаман. Бу қўшиқ шунчалар жозибали, ҳаётий эдики, уни куйлаганимда қўлларим билан баданларимни тирнаб, қашиган киши бўлиб ижро этардим.
Фозил шоирнинг бугунги кунда Булунғурдаги издошларидан бири Шерқўзи бахши Норбековдир. У 1981 йилда Фозил Йўлдош хўжалигида Суюн бахши хонадонида таваллуд топган. Шерқўзи бахши бир қатор кўрик-танловларда, санъат анжуманларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. У Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалида ҳам фаол иштирок этиб, "Энг ёш бахши" номинацияси ғолиби бўлган. Ҳозирги кунда Шерқўзи бахши Самарқанддаги санъат ва мусиқага ихтисослаштирилган махсусмактабда ва Булунғур туманидаги 9-сон Мусиқа ва санъат мактабида бахшичилик санъати буйича дарс бериб келмоқда.
2010 йил тумандаги собиқ Маиший хизмат ҳамда Педагогика ва спорт коллежларида ташкил этилган фолклор жамоалари вилоятда, шунингдек, Республика кўрик-танловларида ғолиб чиқиб, ўша йили Тошкент шаҳрида ўтказилган "Барҳаёт анъаналар" Республика кўрик-танловига қатнашиб, кўрик-танловнинг олий ўрини - ГРАН ПРИ совринини қўлга киритишга муяссар бўлди. 2011 йил тумандаги 5-умумтаълим мактаби қошидаги "Чавқи ниҳоллари" болалар фольклор жамоаси Республика собиқ "Камолот" ЁИҲ томонидан мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган "Янги авлод" фестивалининг вилоят босқчида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди. Таълим масканларида ташкил этилган бу жамоаларимиз кейинги йилларда ҳам Республикамиз миқёсида ўтказилиб келинаётган барча миллий ва умумхалқ байрамларида, фестивалларда, тадбирларда фаол иштирок этиб келмокда.
Холбой ҚОСИМОВ: - Мароқли ва мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.