Астойдил қилинган меҳнатнинг самараси албатта, қувончли бўлади. Бу йилги табиат қийинчиликларини мардонавор енгиб, сувни тежаб-тергаб, маҳаллий ва минерал ўғитларни ўз вақтида сепишиб, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишган фермерларнинг фидокорона меҳнатлари, зарур агротехника талабларини бекам-кўст бажаришга ҳаракат қилишганлиги туфайли кўзланган марра забт этилди. 7935 гектар ғаллазордан шартнома режасидаги 19500 тонна ўрнига 22000 тоннадан ортиқ ғалла ўриб-йиғиштириб олиниб, дон қабул қилиш манзилгоҳига етказиб берилди. Бу меҳнат муваффақияти давлатга ғалла етказиб бериш шартнома-режаларини ортиғи билан адо этишган ғаллакор фермерларнинг меҳнати маҳсули, албатта.
Туманимиз ғаллакорлари қўшимча мажбуриятни бажариш, қабул манзигоҳларига яна 900 тоннадан ортиқ ғалла етказиб бериш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.