Бир гектар экин майдонини суғориш учун агротехника талаби бўйича 700 кубометр сув талаб қилинса-да, сув танқис бўлмаган йиллари меъёрдагидан уч-тўрт баравар кўп сув ишлатилган ва сувни сироф қилишга ҳам йўл қўйилган. Лекин, бу йилги сув танқислиги шароитида сувнинг мисқолини ҳам тежаб-тергаб ишлатиш, исрофгарчиликка мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу билан бирга суғоришнинг тежамкор усулларидан бири – кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланган ҳолда суғориш ишларини амалга ошириш ҳам ҳар жиҳатдан фойдали.
“Мингчинор” агрофирмаси ҳудудидаги “Бест Вег фарм” МЧЖда фермерлар иштирокида ўтказилган семинарда сув танқислиги шароитида ундан тежамкорона фойдаланишга имкон берувчи кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш йўлларини ўргатишга бағишланган семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши шўъбаси мудири Ҳ. Эшонов семинар иштирокчиларига тежмкор кўчма эгилувчан қувурлар ва ундан фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил тушунчалар берди ва фермерларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Ўз мухбиримиз.