- деди Азиза аяси Зебинисо опани қучоқлаб, хурсандлигидан ҳаяжонини босолмай.
- Бахтли бўлгин, омадингни берсин қизим, - дея Азизанинг пешонасидан ўпди Зебинисо опа.
Азиза Умарова ўтган йили Самарқанд шаҳридаги Сиёб тиббиёт коллежини имтиёзли диплом билан битирган эди. Шундан буён ўзи яхши кўрган мутахассислиги бўйича ишлашни хоҳлаб юрарди.
Бир куни туман Кўп тармоқли марказий поликлиникаси раҳбарлари:
- Ҳужжатларингни топшириб қўй. Вақти келганда ўзимиз чақириб оламиз, - дейишди.
Яқинда Азиза Умаровани поликлиникага чақиришди. Катта ҳамшира Мулфида Умарова тегишли мутахассисларнинг суҳбатидан муваффақиятли ўтган Азизани ишга ўтганлиги билан қизғин табриклади ва тажрибали ҳамшира Замира Турсунова билан бирга ишлашини айтди.
Қалби севинчга тўлган Азиза устозлари йўл-йўриқлари асосида ишга киришиб кетди.

МЕН ИШЛИ БЎЛДИМ...
Раббим ЭРГАШЕВ.