БУЛУНҒУР: МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА
ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
Мустақилликкача туман халқ таълими тизимида 57 та умумий ўрта таълим мактаби фаолият кўрсатган, уларнинг атиги 6 таси замонавий биноларда жайлашган эди. Ҳозир туманда 66 та умумтаълим мактаби фолият кўрсатади ва уларнинг барчаси давлат дастури асосида қурилган замонавий биноларда.
1990 йилда ҳам бирорта мактабда махсус компьютер синфлари мавжуд бўлмаган. Ҳозирги кунда барча умумтаълим мактабларида компьютер синфлари ташкил этилган.
Мустақилликкача мактабларда махсус физика, биология ва кимё фанларидан синфхоналар ва лаборатория жиҳозлари етишмаган. Ҳозирги кунда 90 фоиз мактаблар лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
Ҳозирги кунда туманда 290 ўринли Марказий шифохона, 250 қатновга мўлжалланган Кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 8 та қишлоқ-врачлик пункти, 3 та хусусий тиббий муассасалар фаолият кўрсатмоқда. Улар 200.000 нафага яқин аҳолига тибий хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.
2019-2021 йилларда туманда ихтисослаштирилган 10 ўринли травматология, 20 ўринли кардиология, 20 ўринли неврология, 20 ўринли пуллик хизмат кўрсатувчи реабилитация бўлимлари ташкил этиш режалаштирилган.
2019 йилда Марказий шифохона ҳудудида 20 ўринли реабилитация бўлими, Хўжамазгил қишлоқ оилавий поликлиникаси, Зарбдор қишлоқ-врачлик пункти бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилади.