Ярим тунда чалинган қўнғироқ овозидан Тўлқинжон ётган жойидан сапчиб турди. - Тинчликмикин - дея хавотирланиб, телефонни кўтарди.
- Домлажон, бу мен, шогирдингиз Жасурман. Ярим кечаси безовта қилганим учун узр, лекин қувончимни энг яқин устозимга етказмоқчи бўлдим. Ҳозир хабар қилишди. Табриклашингиз мумкин. Тошкент Дипломатия Университетига ўқишга қабул қилиндим. Берган билимингиз учун раҳмат, домлажон!
Шогирдининг сўзларини эшитиб, Тўлқин домланинг кўзларига ёш келди. Шукур, берган билимларим зое кетмабди. Ишқилиб омадини берсин, деб ҳаёлидан ўтказди. Шогирд ҳам фарзанддай бўлар экан. Ҳудди фарзанди Республикадаги энг нуфузли олий таълим масканига қабул қилгандай қувонди. Мактабдаги хизмат ва заҳматлари бир зумда ёддан чиқди. Ўтган умрига қониқиш ҳосил қилди. Ҳаёлидан болалигини, талабалигини, иш фаолиятини ўтказди.
Тўлқин Туронов 1969 йилда "Эрганакли" маҳалласида дунёга келди. Мактабни тугатгач, 1987-1989 йиллар ҳарбий хизматни ўтаб қайтди. 1990-1995 йилларда Самарқанд Давлат Университетининг Математика ва механика факультетида таҳсил олди. 1995 йилдан шу бугунга қадар 35-умумтаълим мактабида ўқувчиларга математика фанидан сабоқ бериб келмоқда. Шу вақт оралиғида юзлаб шогирдлар тайёрлади. Айни пайтда собиқ ўқувчилари мамлакатимизнинг турли жабҳаларида фаол меҳнат қилишмоқда. Албатта, домла ҳамма шогирдларига астойдил билим берган. Аммо шогирди Жасуржонга нафақат билим, балки алоҳида меҳр хам берди. Ёшлигидан берилган билим ва меҳр орқали Жасур Тоғаев 5-синфдан то 11-синфга қадар ҳар йили фан олимпиадасининг туман, вилоят босқичларида қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келди. 10-синф вақтида фан олимпиадасининг республика босқичида қатнашиб, яхши ўринни қўлга киритди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шахсан табриклаб, планшет совға қилди. Бу йил эса республика фан олимпиадасида қатнашиб, фахрли ўринларнинг бирини қўлга киритгани учун Тошкент Давлат аниқ фанлар университетига имтиҳонсиз қабул қилиш имтиёзи берилди. Лекин Жасур ҳужжатларини Тошкент Дипломатия университетига топширди. Мана, бугун хушхабар келди, шогирди ўқишга кирибди.
Тўлқин домланинг бошқа шогирдлари ҳам фан олимпиадаларида фаол қатнашиб, яхши натижаларга эришмоқда. Хусусан, Фарангиз Ўролова, Севинч ва Лайло Файзуллаевалар шулар жумласидандир.
-Ҳамкасбимиз Тўлқин Туронов билан ҳақли равишда фахрланамиз, - дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Олимжон Ибрагимов. - У халқ таълими томонидан ўқитувчилар ўртасида бўладиган тадбирларда ҳам фаол иштирок этади. Масалан, яқинда бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси" туман босқичида 1-ўринни, вилоят босқичида фахрли ўринлардан бирини қўлга киритди. Ундан ташқари мактабда бўладиган тадбирларда ва жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда.
Т.Туронов нафақат жонкуяр ўқитувчи, балки оилада талабчан ота ҳамдир. 5 нафар ўғил ва қизларини билимли, эл-юрт корига ярайдиган фарзандлар қилиб ўстирди. Қизлари Севара ва Зулхумор бугунги кунда Самарқанд Давлат университети талабалари. Қолган фарзандлари мактабда аъло баҳоларга ўқишмоқда. 2 нафар неваранинг бобоси Тўлқин Туронов янги куч билан, яна билимли шогирдларни етиштириш орзусида мактабда фаолият олиб бормоқда.
Туманимизда фидойи, меҳрибон, ўз бурчини дилдан ҳис қиладиган устозлар жуда кўп. Улардан бири шак-шубҳасиз 35-умумтаълим мактаби математика фани ўқитувчиси Тўлқин Туроновдир. Уни мактабда нафақат ўқувчилар, балки барча ўқитувчилар бирдай ҳурмат қилади. Бундай юксак эҳтиром бежизга эмас, албатта. Бунинг тагида неча йиллик меҳнат ва заҳмат ётади. Бундай ўқитувчилар нафақат ўқувчиларнинг, балки мамлакатимизнинг ҳам фахри ҳисобланади. Ёшларни юксак ақл-заковатли, билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялаш ҳаётдаги шиори бўлган Тўлқин Туронов каби устозларимиз сони кўпаяверсин.
Халқимизда "меҳнат қилган элда азиз" деган пурмаъно мақол бор. Меҳнат қилганни нафақат элимиз балки ҳукуматимиз ҳам ардоқлайди. Тўлқин домланинг кўп йиллик самарали меҳнатлари ҳисобга олиниб, яқинда ҳукуматимиз томонидан "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Устоз қувончи чексиз.
Мукофот муборак Тўлқинжон домла!

Ғулом ЎРОЛОВ.