Бугун, 27 октябрь куни туманимиздаги 22-умумтаълим мактабида Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман Дин ишлари бош мутахассиси Икром Равшанов, туман маънавият маркази раҳбари Акмал Тўраев, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси Тўлқин Шербоев, ижодкор Азизжон Хўжановлар ва ушбу ўқув даргоҳининг бир гуруҳ ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Булунғур достончилик мактаби яратувчиси, буюк бахши-охун, жонли оғзаки достончилик анъаналари ривожланишига ҳисса қўшган, ва шу аснода ўзи ҳам янги-янги достон ва термалар яратган атоқли достончи Фозил Йўлдош ўғли ижоди, ҳаёт йўли ва кечинмалари ҳақида сўз юритишди.
Иштирокчиларга туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан Фозил Йўлдош ўғли ҳаёти ва ижодига бағишланб тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан бахши-шоир Фозил Йўлдош ўғли томонидан яратилган достон ва термалардан намуналар ўқилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва китоблар совға қилинди.
