Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсати дастури ижросини таъминлаш мақсадида Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида форум ўтказилди. Унда маҳаллаларнинг энг аълочи ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналарини тақдирлаш, рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда ўқувчилар ўзларининг турли йўналишдаги миллий ҳунармандчилик касбларига оид чиқишларини намойиш этишди.
Форум якунида аълочи ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар, турли номдаги бадиий китоблар ва эсдалик совғалари топширилди. Фаол ўқувчиларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар берилди.
Тадбир иштирокчилари ана шундай тадбирларни кўпроқ ташкил этиш яхши самара бериши борасидаги фикрларни қўллаб-қувватлашди.
Мустафоқул ҲАКИМОВ,
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш,
савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари
касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.