Кўп йиллар давомида халқимиз саломатлиги йўлида элга беминнат хизмат қилган Мушарраф опа Мамасаидованинг меҳнатлари давлатимиз томонидан юқори баҳоланди. Мушарраф опа “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
У киши яшайдиган уй дарвозасига “Бу ерда Қирқшоди МФЙ фуқароси, “Меҳнат фахрийси” Мушарраф Мамасаидова яшайди” деган тахтакач ёзиб қўйилди.
- Меҳнат инсонни улуғлайди - деб бежиз айтилмаган. - Менинг камтарона меҳнатим қадр топганидан бошим осмонга етди, - дейди Мушарраф опа. Бунинг учун юртимиз раҳбарларидан миннатдорман.
Раббим ҲОТАМОВ.