Туманимиздаги “Булунғур” МФЙнинг А.Навоий ҳамда қўшни Сайилгоҳ кўчаларидаги меҳрибон қўшнилар ўзларининг иноқлиги, бир-бирига меҳрибонлиги билан ҳаммага ўрнак бўлмоқдалар. Қўшнилар навбати билан тез-тез учрашиб, бир пиёла чой баҳона ўзаро мириқиб суҳбатлашадилар. Навбатдаги суҳбат Сайилгоҳ кўчасида яшовчи Хурсаной опаникида бўлиб ўтди. Суҳбат асосан бепоён юртимиз бўйлаб бўлаётган улкан бунёдкорлик, ободончилик ҳақида бўлиб ўтди.
- Бу яқин ўртада Самарқад шаҳрига борганим йўқ эди, - дейди Исмат бобо.- Неварамнинг ўқиши баҳона шаҳарга бориб, бошқа жойга бориб қолгандай бўлдим. Тўғрисини айтсам кенг ва равон кўчалар, осмонўпар биноларни кўриб Самарқанд шаҳрини таниёлмадим, адашиб қолдим. Самарқанд шаҳримиз азалдан гўзал диёр эди. Бугун эса янада чирой очиб, кўркамлашиб бораётганидан хурсад бўлиб келдим.
- Мустақиллигимиз шарофати билан муборак Ҳаж зиёратига бориб келдим, - дейди Матлуба ҳожи она. - Таассуротларим оламга сиғмайди...
- Мен гуллар шаҳри Наманганда бўлиб келдим...
- Мустақиллигимиз шарофати билан муборак Ҳаж зиёратига бориб келдим, - дейди Матлуба ҳожи она. - Таассуротларим оламга сиғмайди...
- Мен гуллар шаҳри Наманганда бўлиб келдим...
- Мен Ургут туманидаги ўзгаришлардан қойил қолиб келдим....
Ўзимизнинг туманимиздаги ободончиликлар, ўзгаришлар ҳам ҳар қандай мақтовларга лойиқ... Қўшнилар суҳбатлари асосан мана шундай ажойиб хотираларга бой бўлди.
Раббим ҲОТАМОВ.