Дўст билан обод уйинг, гар бўлса у вайрона ҳам,
Дўст қадам қўймас эса, вайронадир кошона ҳам.
Эркин ВОҲИДОВ.
Дўст қадам қўймас эса, вайронадир кошона ҳам.
Эркин ВОҲИДОВ.
- Ҳарбий хизматда бирга бўлган жонажон дўстим, журналист Файзулла Абдуғаниевни излаб келдим, - дейди таҳририятга кириб келган Пастдарғомлик 72 ёшли Бўрибой Нурбоев салом-аликдан сўнг қўлидаги суратни кўрсатиб. - 1969-1971 йиллар давомида Сочи шаҳрида бирга ҳарбий хизмат қилганмиз. Мана бу суратда “Коммунист” газетасида бирга ишлаган иқтидорли журналист Файзулла Абдуғаниев мен билан ҳарбий формада кулиб турибди...
- Бу дўстим ҳарбий хизмат давомида ҳам газеталарга ўзининг долзарб мақолалари билан қатнашиб турарди. Дўстлар соғинчи мени шу томонга, Булунғурга етаклади. Эсон-омон бўлса, қучоқ очиб кўришамиз. Агар бу дунёни тарк этиб кетган бўлса бир дуойи фотиҳа ўқиб қайтаман, - деди Бўрибой ака.
Эрганакли қишлоғига Файзулла аканинг уйини излаб бордик. Бизга шу қишлоқда яшовчи Умурзоқ Бўрибоев ҳамроҳлик қилиб борди. Уйда куёви Сирожиддин ва Файзулла аканинг қизи Гулнозалар кутиб олишди. Меҳмон Бўрибой ака Қуръон тиловат қилди. Файзулла акани эслаб, кўз ёшларини яшираолмай, ҳарбий хизматдаги хотиралари ҳақида мароқ билан гапириб берди. Қишлоқ қабристонига бориб фидоий дўст Файзулла Абдуғаниевнинг қабрини зиёрат қилди.
- Халқимизда “Меҳр кўзда” деган ажойиб нақл бор, - дейди меҳмон Бўрибой ака Нурбоев.- Дўстлар тез-тез кўришиб, дийдорлашиб турсалар оқибатли, бир-бирига меҳрибон бўлишади. Ҳамма ҳам иш деб, оилам деб, бола-чақам деб бирор жойга чиқаолмайди. Шу сабаб ҳарбий қадрдон дўстим Файзулла Абдуғаниевни ҳар доим эслаб турган бўлсам-да, бу томонларга келишга вақт тополмадим. Жонкуяр инсон, ҳаммага бирдек меҳрибон дўстим Файзулла Абдуғаниевнинг охиратлари обод бўлиб, жойлари жаннатдан бўлсин.

Раббим ҲОТАМОВ.