ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ...
Бугун юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар марказида инсон қадри турибди. Ушбу байрам кунларида булунғурлик бир гуруҳ эътиборга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниши замирида ҳам ана шу инсонпарварлик ғоялари мужассамдир.
Хусусан, ҳокимлик заҳира фондидан 24 дона ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш туман бўлими томонидан 8 дона ногиронлик аравачаси ўз эгаларига топширилди.
Хусусан, ҳокимлик заҳира фондидан 24 дона ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш туман бўлими томонидан 8 дона ногиронлик аравачаси ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, 7 та эшитиш мосламаси, 10 дона ҳассатаёқ, 6 дона қўлтиқтаёқ, 20 дона протез ортопедик маҳсулотларини олиш учун талон, 2 дона хадинок, шунингдек, 20 нафар якка-ёлғиз пенсионерларга 3.700 минг сўмлик бепул дори-дармонлар берилди. 15 нафар 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига байрам муносабати билан сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилди. 74 нафар якка-ёлғиз яшовчи ёлғиз пенсионерларнинг уй-жойлари таъмирланиб, тартибга келтирилди.
ТАРТИБ – БОШ МАСАЛА...
Соҳибкор маҳалласида ўзига хос норасмий бозорча шаклланмоқда. Бу ерда кун сўнгида бошланган улгуржи савдолар тонгга қадар давом этиши одат тусига кириб бормоқда. Ҳудудга республикамизнинг турли вилоятларидан харидорлар кела бошлаган. Туман ҳокими Самандар Астонов бугун мазкур ҳудудда бўлди.
- Ушбу кичик бозорча аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, табиий равишда шаклланган, - деди туман ҳокими С.Астонов. – Биз уни йўқотиш, тарқатишни эмас, мавжуд имкониядан унумли фойдаланган ҳолда ҳудудда тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришга эътибор қаратишимиз лозим. Муҳокама давомида ҳудудда сотувчиларга ҳам, харидорларга ҳам қулайлик яратиш, меҳмон уйлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолиятини йўлга қўйиш, умуман мавжуд ҳолатни қонунийлаштириб, тартибга солиш масалалари муҳокама этилди.
БАХШИ ЮБИЛЕЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА
Маълумки, жорий йилда булунғурлик машҳур бахши Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллик юбилей тантаналари бўлиб ўтади. Туманда мазкур жараёнга тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Туман ҳокими Самандар Астонов бугун Соҳибкор маҳалласида бахши музейи қурилиши жараёнлари билан яқиндан танишди. Ҳудуднинг яхлит қиёфасини шакллантириш борасидаги лойиҳалар кўздан кечирилди.
Ҳоким шунингдек, бахши қабри жойлашган Бўдана маҳалласидаги “Ғиштли ота” қабристонида бўлди. Қабристон ҳудуди, хусусан, бахши қабри атрофини обод қилиш борасидаги ишлар кўздан кечирилиб, келгуси вазифалар муҳокама этилди. Ҳар иккала ҳудудда ҳам ишларни жонлантириш, шу билан бирга сифат масаласига алоҳида эътибор қилиш зарурлиги таъкидланди.
Туман ҳокими Самандар Астонов “Обод қишлоқ” давлат Дастури доирасида туманнинг Чорбоғ маҳалласида қурилаётган мактабгача таълим ташкилоти қурилиш жараёнлари билан жойида танишди. Жараён давомида соҳа мутасаддилари, қурувчи ва қурилиш сифати ҳамда муддатини назорат қилишга масъуллар билан суҳбатда бўлиб, қурилиш ишларини ўз муддатида ҳамда сифатли тарзда якунлаш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалла фуқаролари билан суҳбатда бўлиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш борасидаги мурожаат соҳа масъуллари иштирокида жойида ўрганилиб, зарурий вазифалар белгилаб олинди.

НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимнинг нуронийлар бўйича маслаҳатчиси, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши томонидан 1941-1945 йилларда уруш даврида мамлакат ичкарисида меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийлар йўқланди.
Жумладан, Сулувқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи Атабоева Майрам она, Самарқанд маҳалласида яшовчи Элмуродов Раимжон ота, Янгиариқ маҳалласида яшовчи Маматқулова Сапура она, Дўстлик маҳалласида яшовчи Субонова Сулувой она, Ниёзмат маҳалласида яшовчи Сулаймонов Хақберди ота, Ғўбдин маҳалласида яшовчи Тошпўлатов Яхё ота, Лалмикор маҳалласида яшовчи Яхшибоев Салоҳиддин, Эшонходжаев Шамшиддин ота, Қаюмова Бувсалима она ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.