10 миллион сўмлик кредит ажратилишида мурожаат ўз ечимини топди
Бугунги кунда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар кўриб чиқилиши замон талабига айланиб бормоқда. Барча бўғиндаги раҳбарлар томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб борилмоқда. Пандемия шароитига қарамасдан, кўплаб фуқароларимиз томонидан касаначилик, якка тартибдаги тадбикорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредитлар олиниши йўлида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ана шундай мазмундаги мурожаат Жомбой тумани Қўнғирот маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаёрова Нилуфар томонидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасига келиб тушган эди.
Мурожаатга асосан, фуқаро томонидан тикув машиналари харид қилиш, кичик тикув цехи ташкил этиш ҳамда 6 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш кейинчалик ушбу цех фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсади ҳавола этилган эди.
Фуқаронинг мазкур мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, Жомбой туман Халқ банки филиали ҳамкорлигида ижобий ҳал қилинишига эришилди. Бўлғуси якка тадбиркорга 10 миллион сўм миқдорида 3 йиллик муддатли имтиёзли равишда 3 дона тикув машинаси харид қилиб берилди.
Ўйлаймизки, бўлажак тадбикорга қилинган бундай ёрдам келажакда унинг олдига қўйилган улкан мақсадларига бир туртки бўлиб хизмат қилади. Зеро, тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғини ҳисобланади.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати