Ҳозирда коронавирус пандемияси даврида аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.
Бу борада Ҳукуматимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига дори воситаларини, тиббиёт буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бир қатор имтиёз берилган.
Бу борада Ҳукуматимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига дори воситаларини, тиббиёт буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бир қатор имтиёз берилган.

Афсуски, синовли кунларда баъзи “уддабуронлар” ноқонуний тартибда дори-дармонларни олди-соттиси билан шуғулланиб юрганлиги фош бўлди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борган тезкор тадбири давомида “Улуғбек” авто тураргоҳ ҳудудида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.М.ни бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилди.

Автомашина юкхонасидан йўловчи сифатида кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.С.га тегишли бўлган полиэтилен пакетларга жойлаштарилган 50 дона “Слидерон”, 100 дона “Stanhep” номли дори воситалари, 172 дона кузойнаклар, 50 дона “RECYCLABLE” номли ва 51 дона “Face Shield” номли ҳимоя шлемлари, 489 дона “VIRUS SHUT OUT” номли ҳамда 31 дона “VIRUS BLOCKER DISINFECTION CARD” номли блакаторлар борлиги аниқланди.
Мазкур дори воситалари гувоҳлар иштирокида қонунбузардан умумий қиймати 48 миллион 485 минг сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ахборот хизмати