Туманимизда жорий йилда 606 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларини тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинганфуқароларга имтиёз асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қароридан келиб чиқиб, онлайн аукцион орқали 0,1-1,0 гектаргача ажратиб бериш белгиланган. Туманда жами 3485 та лотларда 605,2 гектар ер майдонлари шакллантирилди. Шакллантирилган лотлар доирасида аукцион савдолари орқали ерли бўлган 3449 нафар фуқаролар томонидан 596 гектар ер майдонларининг 200 гектарига картошка, 174 гектарига ловия, 24 гектарига помидор, 53 гектарига булғор қалампири, 5 гектарига карам ва 140 гектарига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.
Ушбу экилган маҳсулотларнинг бозорини топиш мақсадида экспортёр, қайта ишлаш ва томорқа хизмати корхоналари ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Шунингдек, 369 гектарда етиштирилган маҳсулотлар ички бозорга ва 227 гектарда етиштирилган маҳсулотлар экспортга йўналтирилади. Бунинг учун “Булунғур – Сандвик” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан аҳолига ажратилган ер майдонларига экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш мақсадида кооператив ташкил этилди. Ташкил этилган кооперативга “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида тумандаги6 та маҳалладаги (Зарафшон, Қўнғирот, Оқтепа, Гулобод, Мингчинор ва Гулзор МФЙлари) 349 нафар ишсиз фуқаролар томонидан 53 гектар ер майдонига булғор қалампири экилиши таъминланди. Бунда кооператив томонидан шартнома асосида экин кўчатлари етказилди. Етиштирилган маҳсулотларни “Булунғур – Сандвик” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан сотиб олинади ҳамда қайта ишланган ҳолда экспортга йўналтирилиши белгиланган.
Шакллантирилиб сотилмасдан турган лотлар бўйича ер майдонларига артезиан қудуқлари қазилиб, сотиш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га ПҚ-54-сонли қарори ижроси юзасидан ҳам туманда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу қарор ижроси бўйича Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамғармаси томонидан Булунғур туманига жами 4 млрд. 850 млн. сўм миқдирда маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундан томорқа ер эгаларига 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулдаги балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, дала дўконлари қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун маблағ Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар асосида ташкил этилиши белгиланган.
Қарор ижроси бўйича жорий йил давомида туман бўйича жами 12 та катта ҳажмдаги артезиан қудуқлари қазиш ишлари режалаштирилган. Бу орқали 41 гектар ер майдони суғориладиган ер майдонига айлантирилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг биринчи чорак якуни бўйича туманда 1 та катта ҳажмдаги артезиан қудуғи қазиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу артезиан қудуғи қазилиб, тайёр ҳолга келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2018 йил 23 мартдаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича амалгаоширилган ишлар натижадорлигига бағишланган видео-селектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш, томорқалардан, айниқса иссиқхоналардан самарали фойдаланиш орқали йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш талаб этилмоқда. Мазкур топшириққа асосан туман бўйича жорий йилда 848 та хонадонда (611 та хонадонда намунавий ва 237 та хонадонда маҳаллий хом ашёдан) жами 11 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар қуриш белгиланган. 2022 йил 1 июль ҳолатига 680 та хонадонда (476 та хонадонда намунавий ҳамда 204 та хонадонда маҳаллий хом ашёдан) жами 6,8 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар қуришга эришилди.
Туманда 2022 йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича жами 6 та лойиҳалар шакллантирилган. Бундан қорамолчилик йўналишида битта, қўйчилик йўналишида битта, паррандачилик йўналишида битта ва балиқчилик йўналишида учта лойиҳаларни ташкил этади.
Чорвачилик соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 6 та лойиҳалар бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтга келиб қўйчилик йўналишидаги 1 та лойиҳа “Олқортепа” фермер хўжалиги томонидан янги қўйхона бинолари қуриб битказилиб, қўшимча 100 бош қўй бош қўй олиб келиниб, лойиҳа ишга туширилди. Бундан ташқари, асаларичилик йўналишида 1 та қўшимча лойиҳа “Суюнов Диёр даласи” фермер хўжалиги томонидан 35 та асалари оиласи ташкил этилиб, лойиҳа ишга туширилди.
Паррандачилик йўналишидаги 1 та лойиҳа асосида “Ғўбдин соф паррандалари” МЧЖ томонидан қурилиш ва асбоб-ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда 3 та цехда 275 минг бош ломан зотли парранда боқиш йўлга қўйилган. Яна 3 та цехда асбоб-ускуналар ўрнатилмоқда. “Ғўбдин соф паррандалари” МЧЖ томонидан яна 275 минг бош ломан зотли жўжалари олиб келиниши кутилмоқда.
Қорамолчилик йўналишидаги 3 та лойиҳа “Темур голден фиш”, “Санобар Саидакбаровна” ва “Амур Ниагара” фермер хўжаликлари томонидан сув хавзалари тайёр ҳолга келтирилган. Айни пайтда 2 та лойиҳа “Темур голден фиш”, “Санобар Саидакбаровна” фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан аэраторлар олиб келиниб, фаолиятини бошлаган.
Мақсад – эл дастурхонини сархил мевалар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан тўкин қилиш. Ана шу эзгу мақсад йўлида ишчи-деҳқонларимиз, чорвадорларимиз астойдил меҳнат қилишмоқда.
Абдумуталиб РИЗАЕВ,
туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.