Юртимизда ёшларга бўлган эътибор, хусусан, уларнинг ўқиш ёки иш билан бандлиги, ижтимоий муаммолари ва уларни қийнаётган турли масалаларни ижобий ҳал этиш Давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уларга тадбиркорлик, бизнес ва бошқа устувор соҳаларда кўплаб имтиёзлар ажратиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор, айни кунда маҳаллаларда бўлаётган туб ўзгаришларнинг пойдевори бўлди, десак адашмаймиз.
Хусусан, "Меҳржон" МФЙда ҳам айни кунда ёшларга қаратилаётган эътибор, ҳар доимгиданда юқори савияда. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган барча таклиф ва тавсиялар, вазифалар ва берилаётган имкониятлар натижаси ўлароқ, ҳудудда ишсиз, муаммоли, уюшмаган ёшлар сони камайиб, маълум бир соҳада ўз истеъдодини кўрсатиб, юқори натижаларга эришаётган, тадбиркорликка қизиқаётган, ўзини ўзи банд қилаётган ёшлар сони кундан-кунга ошмоқда.
Ёшларнинг турли иқтисодий муаммолари, жумладан, олий таълим учун тўлов шартнома пуллари, сафарбарлик чақируви учун тўловлари, саломатлигини яхшилаш учун ёрдам пуллари, ижтимоий ёрдамлар, хотин-қизларга тикув машиналари, йигитларимизга пайвандлаш ишлари, мотокультиваторлар, бошқа кўплаб йўланишларда субсидиялар ажратилишида маҳалламиз раиси Э.Бутунов, ёшлар етакчиси И.Мамиров ҳамда хотин-қизлар фаоли А.Боймурзаеваларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Шу маҳалла фуқароси сифатида, юқорида номи тилга олинган жонкуяр мутасаддиларимизнинг фаолиятига бунданда юксакроқ баркамоллик тилаб қоламиз.
Элдор БАБАЯРОВ,
"Меҳржон" МФЙ фуқароси.