Шундай фуқаролар борки, уларнинг кунлик эҳтиёж учун зарур истеъмол товарлари олишга молиявий имкониятлари чекланган. Бунда уларга банк кредитлари кўмак бўла олади. Лекин, банк тизимидаги айрим ҳолатлар уларга кредит олишларига тўсқинлик қилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Гулзор маҳалласида яшовчи Дилором Куланова ҳам АТ Халқ банкидан истеъмол кредити олишда маълум қийинчиликларга учради. Шу боисдан у туман Адлия бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони Дилором Кулановага банк кредити олишига ёрдам берди. У истеъмол товари харид қилишига имкон берувчи 7.000.000 сўм миқдорида кредит олди.
Шунингдек, фуқаро Сайфиддин Султоновнинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига юридик факт белгилаш (ҳужжатларнинг тегишлилик фактини белгилаш) тўғрисида ариза киритилган эди. Яқинда туман Халқ қабулхонасида ФИБ Жомбой туманлараро судининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Судда туман Адлия бўлими иштирокида фуқаро С. Султоновнинг ҳуқуқлари тикланди.
Баҳром КЕНЖАЕВ,
туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.