Туман ИИБда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижроси бўйича 2017 йил давомида одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганиб чиқилди.Улардан рад этилганлари бўйича ушбу фуқаролар ҳамда одам савдоси қурбонига айланиш эҳтимоли бўлган аёлларнинг ҳозирги кунда меҳнат фаолияти билан бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий мавқеини кўтариш мавзусига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман жамоатчилиги вакиллари ҳамда туман ИИБ АТИ ҳисобида турувчи 14 нафар шахслар, 1 нафар ариза билан мурожаат қилган фуқаро ва 9 нафар алимент олувчи аёллар иштирок этишди.
Тезкор йиғилишда туман ИИБ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, подполковник Ш. Бурхонов сўз олиб, туман ҳудудида жорий йил бошидан буён бирорта ҳам “Одам савдоси ва ноқонуний миграция” ва “Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш” билан боғлиқ жиноятлар аниқланмаганлигини таъкидлади. Шундай бўлса-да, бундан буён ҳам идоралараро комиссия аъзолари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, ишсизлар ва кам таъминланган оилалар, одам савдосидан жабрланганлар ва одам савдоси қурбонига айланиши мумкин бўлган фуқаролар билан кунлик тарғибот ва профилактик ишларини олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимларидан М. Тошмуродова, Ю. Турсуновалар томонидан йиғилишда қатнашаётган “Одам савдоси қурбонига айланиши мумкин бўлган ва кам таъминланган аёллардан Ф. Искандарова, М. Улуғхўжаева, З. Қаюмова ва А. Ўсаровалар ҳамда туман ИИБ АТИда рўйхатда турувчи кам таъминланган оила сирасига кирувчилардан Ф. Кўбаев, Б. Даминов, М. Акбаров, У. Тоғаевларга туманнинг турли ташкилот ва корхоналарида мавжуд бўлган бўш иш ўринларига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, бошқа фуқароларни ҳам ишга жойлаштириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда туман ИИБ томонидан рўйхатда турган “Одам савдоси” қурбонига айланган 46 нафар жабрдийда фуқаролардан 7 нафари жорий йилда Тошкент шаҳридаги даволаш реаблитация марказида даволаниб, соғликларини тиклаб қайтишга муваффақ бўлишди.
“Одам савдоси ва ноқонуний миграция”, “Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш” қурбонига айланган шахслар, кам таъминланган оилалар билан ишлаш, уларнинг соғликларини тиклашга кўмаклашиш, доимий иш билан таъминлаш чораларини кўриш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бизнинг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолаверади.
РаҳимКАРИМОВ,
туман ИИБ диний экстремизм
бўйича тезкор ходими.