Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан ташкил қилинган адлия бўлимлари инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича зарур чора-тадбирлар олиб бораяпти. Жумладан, туман Адлия бўлимига ҳуқуқи ҳимоя қилинишини сўраб мурожаат қилган “Меҳржон” маҳалласида яшовчи Абдунаби Иброҳимовни ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро “Фозил Йўлдош” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси вазифасига тайинланди.
Янги 2019 йилда ҳам аҳоли орасида ҳунармандчилик, касаначилик ва тадбиркорликни ихтиёр этган фуқароларга ҳар томонлама кўмаклашиб, улар сонини янада оширишни мақсад қилганмиз.
Ғайрат ЯҚУБОВ,
туман адлия бўлими бошлиғи.