Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 82 килограмм вазнда туманимиз БЎСМ тарбияланувчиси Шаҳриёр Жўрабоев ўз вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллади ҳамда олтин медал соҳиби бўлди. Бу моҳир спортчимиз Ўзбекистон спорт устаси талабини бажарди ва олий ўқув юртига имтиҳонсиз ўқишга кириш лицензиясини қўлга киритди. 23-умумтаълим мактаби ўқувчиси бўлган ушбу полвонимиз машғулотларни мураббий Шароф Маматқулов қўл остида олиб борган.
Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби маьмурияти ғолиб спортчиларнинг ота-оналарига фарзандлари учун яхши шароит яратганлари, шу боисдан улар машғулотларда яхши қатнашганлиги ва спортда юқори натижалар кўрсатишганлиги сабабли миннатдорчилик хати ва эсдалик совғалар юборди.
Шароф МАМАТҚУЛОВ.