Мамлакатимизда, жумладан туманимизда ҳам кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур ёрдамлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 2018 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 25 та ана шундай оилаларнинг уй-жойлари тегишли тартибда таъмирдан чиқариб берилди. Жумладан, жорий йилда ҳам 8 та кам таъминланган оила соҳиблари ана шундай ёрдамдан баҳраманд бўлди. Мингтепа МФЙдан Гулшода Муродова, Каттақишлоқ МФЙдан Хайитгул Жўраева ҳамда Самариддин Хўжақулов, Ғўбдин МФЙдан Раҳима Одилова, Алишер Маматов, Уммат Маматов, Салайдин Хўжақулов, Шерзод Тоғаевларга қарашли уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди, эшик-деразалари, пол ва шифт қисми янгиланди. Бу ишларнинг барчаси “Крисстал Булунғур сервис” хусусий корхонаси усталари томонидан амалга оширилди. Таъмирлаш учур зарур маблағлар эса давлат ҳисобидан қоплаб берилди.
- Биз кўрсатилган бундай ёрдамдан жуда мамнунмиз, - дейди Мингтепа МФЙ фуқароси Гулшода Муродова. – Ана шундай эътибор учун давлатимиз, жумладан туманимиз раҳбарларидан миннатдормиз.
Бегзод ЭЛЧИЕВ,
туман ҳокими ўринбосари.